ИТБнинг Тошкентда ўтадиган 46-йиллик йиғилиши барқарор иқтисодий тикланишга бағишланади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Жорий йил 31 август - 4 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ислом тараққиёт банки (ИТБ) гуруҳи бошқарувчилар кенгашининг 46-йиғилиши ўтказилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Тошкент Халқаро конгресс-марказида бўлиб ўтадиган мазкур анжуманда ИТБга аъзо мамлакатлар томонидан ривожланиш масалалари ва институционал муаммолар муҳокама этилади.
Йиллик анжуманда ИТБга аъзо мамлакатларнинг 57 нафар ҳукумат вакиллари, молия, иқтисодиёт, режалаштириш ва халқаро ҳамкорлик вазирлари, марказий банклар раҳбарлари ва бошқа расмийлар, шунингдек, турли кўп томонлама ривожланиш банклари ва халқаро ривожланиш ташкилотлари, бизнес сектори, фуқаролик жамияти, илмий доиралар, ОАВ ва бошқа манфаатдор томонлар, ҳаммаси бўлиб 2000 нафардан зиёд иштирокчининг қатнашиши кутилмоқда.
Бу йилги йиғилиш жаҳон иқтисодиётнинг пасайишига сабаб бўлган COVID-19 пандемияси шароитида бўлиб ўтмоқда. Шуни ҳисобга олган ҳолда, тадбир доирасида аъзо мамлакатларда ва жаҳон миқёсида вакциналарнинг оммабоплигини таъминлаш, пандемия туфайли юзага келган иқтисодий муаммоларни ҳал этиш ҳамда иқтисодиётларнинг комплекс тикланишини рағбатлантириш механизмлари муҳокама қилинади.
Ўтказиладиган учрашувлар муаммоларни муҳокама қилиш ва ИТБга аъзо мамлакатларнинг ривожланиш имкониятларини ўрганиш учун ниҳоятда қулай майдон ҳисобланади. Йиллик йиғилиш доирасида ўтказиладиган барча тадбирлар санитария-эпидемиология чора-тадбирларига риоя қилинган ҳолда ташкил этилади.
Йиллик анжуман доирасида уюштириладиган алоҳида мавзудаги семинар ва тадбирларда қатор мавзулар кўриб чиқилади. Хусусан, COVID-19 шароитида барқарорликни ошириш, глобал иқтисодий тикланишнинг йўли сифатида барқарор қўшилган қиймат занжирларини тиклаш, ёшларни ҳар томонлама ривожлантириш, иш ўринларини яратиш, Трансформация жамғармаси томонидан турли соҳаларда эртанги кун инновацияларини ташкил этиш ва бошқа мавзулар муҳокама қилинади.
Йиллик анжуман, шунингдек, ИТБ Гуруҳига аъзо бўлган мамлакатларни бирлаштирувчи бошқа тегишли ташкилотларнинг умумий мажлисларини ўтказиш учун ҳам платформа ҳисобланади.
ИТБ асосий рейтинг агентликлари томонидан ААА даражасида баҳоланган кўп томонлама ривожланиш банки бўлиб, 45 йил давомида аъзо мамлакатларда ҳаёт даражаси ва сифатини яхшилашга қаратилган кенг қўламли институционал кўмак бериб келади. Банк тўрт қитъа бўйлаб 57 аъзо мамлакатни бирлаштиради, дунё аҳолисининг бешдан бир қисмининг ҳаётига ижобий таъсир кўрсатади. Унинг миссияси одамлар ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун инфратузилма яратиб, уларга ўзларининг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишини юқори даражага олиб чиқиш имконини беришдир. Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Жидда шаҳрида жойлашган ИТБ 11 аъзо мамлакатда ўзининг минтақавий марказларига ва илғор тажриба марказларига эга.
Ўтган йиллар давомида банк Ислом тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки институти, Ислом инвестициялар ва экспорт кредитларини суғурта қилиш корпорацияси, Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси ва Халқаро Ислом савдо-молия корпорациялари каби бешта йирик тузилмадан ташкил топган гуруҳга айланди.
«Дунё» АА