Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

ИТСВ: Қорақалпоғистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг ҳолати ўрганилади

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
ИТСВ: Қорақалпоғистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг ҳолати ўрганилади

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов бошчилигидаги ҳамда вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларидан иборат Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси Қорақалпоғистон Республикасида ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг бугунги ҳолатини ўрганиш, инвестициялар жалб этилишини рағбатлантириш ҳамда саноат ва экспорт салоҳиятини юксалтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш мақсадида мазкур ҳудудга йўл олди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазириги (ИТСВ) маълумотига кўра, белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун ҳар бир йўналиш бўйича алоҳида кичик гуруҳлар тузилди. Уларнинг вазифаси жойларга чиқиб, вазиятни ўрганиш, юзага келаётган муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни ҳал этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат бўлади.

Ҳудудий инвестиция дастурининг амалга оширилиши ўрганилди. Туман ва шаҳарлар кесимида мавжуд масалалар кўриб чиқилиб, мутасадди раҳбарларга уларни ҳал этиш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.

Комиссия ташрифи давомида аниқланган муаммоли масалаларни ҳал этишда тадбиркорларга амалий кўмак бериш бўйича Ҳукумат комиссиясининг олдинги кўрсатмаларининг бажарилиши кўриб чиқилди. Вазирлик, идора ва тижорат банкларининг айрим раҳбарларига тегишли топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан танқидий эътирозлар билдирилди ҳамда фаолиятларида кузатилган камчиликларни бартараф этиш бўйича тезкор ва самарали чора-тадбирлар кўриш топширилди. Тадбиркорлар ва инвестиция лойиҳалари ташаббускорларига молиявий ресурсларни ўз вақтида ажратиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Инвестициявий лойиҳаларни шакллантириш, молиялаштириш манбаларини аниқлаш ҳамда уларни ҳаётга татбиқ этиш жараёнларига тизимли ёндашиш, шунингдек, ишга туширилган корхоналар ва саноат объектлари фаолиятини мониторинг қилиш асосида ишлаб чиқилган инвестициялар ва экспорт фаолиятини рағбатлантиришнинг янги ишлаб чиқилган механизми тақдим этилди. Янги механизм мамлакатимиз туман ва шаҳарларининг иқтисодий ва саноат салоҳиятидан тўла фойдаланишга, уларнинг жадал ва бир меъёрда ижтимоий-иқтисодий ривожланишини рағбатлантиришга қаратилган.

Янги механизм доирасида Нукус шаҳри ва республиканинг барча 16 та туман ҳокимликлари ҳузурида фойдаланилмаётган ер участкалари, бино ва иншоотлар, табиий ва инфратузилмавий ресурсларни ҳисобга олган ҳолда ишга солинмаган имкониятларни таҳлил қилувчи лойиҳа гуруҳлари ташкил этилади. Уларнинг таҳлили асосида лойиҳа гуруҳлари туман ва шаҳарларни ривожлантириш стратегияси ва концепцияларини ишлаб чиқадилар. Лойиҳа гуруҳларининг фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Стратегик ривожланиш агентлиги ҳузурида ташкил этилган Лойиҳа офиси томонидан амалга оширилади.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази мутахассислари шаклланган стратегия ва ривожланиш концепциялари асосида у ёки бу туманнинг ўзига хос хусусиятлари ва иқтисодий салоҳиятига мослаштирилган истиқболли инвестициявий таклифларни шакллантирадилар.

Инвесторлар ва лойиҳаларни молиялаштириш манбаларининг танлови Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги томонидан маҳаллий ҳокимият органлари ҳамда мамлакатнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари билан биргаликда маҳаллий тадбиркорлар ва хорижий компаниялар ўртасида амалга оширилади. Бунда, Ўзбекистоннинг Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси томонидан тадбиркорларнинг йирик лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш имкониятлари ҳам назарда тутилмоқда.

Йиғилиш якунида тегишли раҳбарларга янги механизмни амалда жорий этиш, шунингдек, ҳудудда самарали ишларни ташкил қилиш бўйича қўшимча кўрсатмалар берилди.

«Дунё» АА