ИТСВ: Қорақалпоғистон тадбиркорларининг муаммолари ўрганилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Нукус шаҳрида Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов Қорақалпоғистон тадбиркорлари билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) маълумотига кўра, ишлаб чиқарувчилар ва экспортчилар билан бевосита мулоқот жараёнида юзага келаётган муаммоли масалалар батафсил ўрганилди, уларнинг ҳар бирини ҳал қилиш бўйича механизмлар ишлаб чиқилди.
Ишбилармонлар асосан молиявий ресурсларни ажратиш, илгари берилган кредитлар бўйича тўлов муддатларини узайтириш, ер участкалари, бўш бино ва иншоотлар ажратиш, тегишли лицензия ва рухсатномалар олиш, инфратузилмавий коммуникацияларга уланиш ҳамда қўшилган қиймат солиғини қайтариш механизмлари билан боғлиқ масалаларни кўтарди.
Ҳар бир мурожаат вазирликлар, идоралар ва тижорат банклари раҳбарларини жалб этган ҳолда алоҳида кўриб чиқилди. Масъул раҳбарларга аниқланган муаммоларни зудлик билан бартараф этиш ҳамда тадбиркорларга самарали амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан топшириқлар берилди.
Ушбу кўрсатмаларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва ташқи савдони мониторинг қилиш инспекцияси томонидан Республикаси Бош прокуратураси билан биргаликда амалга оширилади.
«Дунё» АА