ИТСВ: Ҳукумат комиссияси тадбиркорлар фаолиятига доир муаммоларни ўрганди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

18 август куни Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов бошчилигида Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича ҳукумат комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра, йиғилишда тижорат банклари, агентликлар ва суғурта компаниялари раҳбарлари қатнашди. Вилоят даражасидаги маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари видеоконференция орқали иштирок этдилар.
Йиғилишда асосий эътибор мамлакатда тадбиркорликни амалий қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш масалалари, хусусан, бизнесни молиялаштириш ва кредитлаш масалаларига қаратилди.
Тадбирга валюта сиёсатини либераллаштириш чоғида миллий валютага нисбатан хорижий валюта курсининг ўзгариши билан боғлиқ харажатлардан зарар кўрган 20 га яқин тадбиркор таклиф этилди.
Ҳар бир тадбиркор ўз масаласини баён этди ва улар комиссия аъзолари томонидан батафсил кўриб чиқилди. Ҳар бир муаммоли масала бўйича аниқ ечимлар ишлаб чиқилди ҳамда тегишли тижорат банклари раҳбарлари масъул ижрочилар сифатида белгиланиб, ишлаб чиқилган чора-тадбирларни амалга ошириш муддатлари қайд этилди.
Корхоналар фаолиятини соғломлаштириш мақсадида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг раҳбар ходимларини ҳар бир тадбиркорга бир йил муддатга бириктириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Уларнинг вазифаси тадбиркорларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва юзага келаётган масалаларни ҳал этишда ҳар томонлама амалий ёрдам беришдан иборат бўлади.
Шунингдек, учрашувда қатнашган тадбиркорлар инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ҳамда мамлакатда тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича ўз савол ва таклифларини бериш имконига эга бўлдилар.
«Дунё» АА