Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

ИТСВ: Бугун очилган «ИННОПРОМ. Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги» халқаро саноат кўргазмаси доирасида «Жаҳон саноат ишлаб чиқариш соҳаси ўсиш драйверларини аниқламоқда» мавзусида ялпи мажлис бўлиб ўтди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
ИТСВ: Бугун очилган «ИННОПРОМ. Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги» халқаро саноат кўргазмаси доирасида «Жаҳон саноат ишлаб чиқариш соҳаси ўсиш драйверларини аниқламоқда» мавзусида ялпи мажлис бўлиб ўтди

Бугун Тошкент шаҳридаги «Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазмалар мажмуасида «ИННОПРОМ. Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги» халқаро саноат кўргазмаси ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) маълум қилишича, Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган мазкур кенг кўламли тадбир Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазирлиги томонидан ташкил этилди.

Ўзбекистон, Россия, Франция, Германия, Чехия, Япония, Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистон ва бошқа мамлакатлар ҳукумат ва ишбилармон доиралари делегациялари қатнашаётган ушбу тадбирнинг бошланишигача унда иштирок этиш учун 5 мингдан ортиқ киши рўйхатдан ўтди. Кўргазманинг умумий майдони 12,5 минг квадрат метрни ташкил этиб, унда дунёнинг 20 мамлакатидан 300 дан ортиқ компаниялар қатнашмоқда. Кўргазма дастури доирасида 15 га яқин кенг қамровли тадбирлар ва 200 дан ортиқ бизнес-учрашувлар ташкил этиш режалаштирилган.

Кўргазма мақсадлари – халқаро саноат кооперациясини кучайтириш, илғор технологиялар ва инновацияларга асосланган қўшилган қиймат занжирларини яратиш ҳамда турли мамлакатлардан келган ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида узоқ муддатли шериклик муносабатларини ўрнатиш.

Кўргазманинг асосий бўлимлари орасида транспорт ва энергетика, шаҳарлар учун саноат IT-технологиялари, тиббий асбоб-ускуналар ва фармацевтика, металлургия ва полимер материаллар, шунингдек, енгил саноат ҳам бор.

Тадбирнинг биринчи кунида «Жаҳон саноат ишлаб чиқариш соҳаси ўсиш драйверларини аниқламоқда» мавзусида асосий ялпи мажлис бўлиб ўтди, унда иштирокчи давлатлар делегациялари раҳбарлари, йирик хорижий компаниялар, бизнес уюшмалари ва илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари томонидан маърузалар қилинди. Иштирокчилар ўз иқтисодиётлари рақобатбардошлигини ошириш мақсадида уларни технологик ўзгартиришни рағбатлантириш мақсадида кўп томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар. Шу нуқтаи назардан, халқаро саноат муносабатларини чуқурлаштириш ва саноат, илмий ва технологик ҳамкорликни ривожлантириш бўйича яқин алоқаларнинг аҳамияти ҳамда мазкур жараёнларда хусусий секторнинг фаол иштирокини таъминлаш зарурлиги қайд этилди.

Ўзбекистон делегацияси раҳбари ўз сўзида Республикада ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва иқтисодиётни эркинлаштиришни жадаллаштириш, тубдан янги инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яратиш, шунингдек, мамлакат иқтисодиётини жаҳон ҳамжамиятига янада интеграциялашга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилаётганини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, сўнгги йилларда Ўзбекистонда изчил саноатлаштириш тенденцияси кузатилаётгани қайд этилди – ўтган 4 йил мобайнида республика ЯИМда саноатнинг улуши 26,6 фоиздан 35,5 фоизга, айрим тармоқларда эса саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 10 баробардан зиёд ошди.

Ялпи мажлисда «ўсиш нуқталари» деб аталувчи энг истиқболли тармоқларга алоҳида эътибор қаратилди. Улардан фойдаланиш Евроосиё минтақасида халқаро саноат кооперациясини ривожлантириш ва қўшма саноат корхоналари сонини оширишга сезиларли туртки беради.

Юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган инновацион ишланмалар асосида юқори технологияли қўшма корхоналар ташкил этишга қаратилган 50 истиқболли инвестиция лойиҳаси тақдимотлари иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Ялпи мажлис якунида ковиддан кейинги даврда саноатни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ва истиқболли механизмлари, савдо-иқтисодий алоқаларни тиклаш йўллари, иқтисодий ўсиш драйверлари сифатида саноат инновацияларини жорий этиш имкониятлари, хусусан, Ўзбекистоннинг шериклик ва инвестициялар учун очиқ мамлакат сифатида унинг инвестициявий ва саноат салоҳияти ҳақида конструктив фикр алмашилди.

Сессия якунида расмийлар кўргазмани кўздан кечирди. Унда делегациялар раҳбарлари Ўзбекистон, Россия ва бошқа мамлакатларнинг йирик корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазма стендлари билан танишиш имконига эга бўлди.

Бундан ташқари, бизнес дастури доирасида «Ўзбекистон – Россия: саноат соҳасидаги мулоқот» Ҳудудлараро форумини ўтказиш режалаштирилган бўлиб, унда Ўзбекистон ва Россия ҳудудий маъмуриятлари, ҳудудий Савдо-саноат палаталари ва компаниялари раҳбарлари ҳудудлараро инвестициявий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қиладилар, истиқболли инвестиция лойиҳаларини тақдим этадилар ва хорижий инвесторлар билан тажриба алмашадилар.

6 ва 7 апрель кунлари иштирокчи мамлакатларнинг бизнес ва таълим доиралари иштирокида «Рақамли ишлаб чиқариш», «Машинасозликда қўшма лойиҳалар», «Ўзбекистонда халқаро ишлаб чиқариш лойиҳаларини молиялаштириш», «Шаҳарлар учун технологиялар», «Энергетикада инновациялар», «Коронавирус пандемияси оқибатларини бартараф этиш контекстида ЕОИИ фармацевтика бозорини ривожлантириш» махсус сессиялар, мавзули давра суҳбатлари ва учрашувлар ташкил қилинади.

«Дунё» АА