Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

ИТСВ: Давлатимиз раҳбарининг Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида берган кўрсатмаларини биринчи галда амалга ошириш вазифалари белгиланди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
ИТСВ: Давлатимиз раҳбарининг Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида берган кўрсатмаларини биринчи галда амалга ошириш вазифалари белгиланди

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов 17 апрель куни вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари билан давлатимиз раҳбари

Самарқанд вилоятига 15-16 апрель кунлари амалга оширган ташрифи чоғида берган кўрсатмаларининг ижроси доирасидаги устувор вазифаларни, шунингдек, вилоятда инвестициявий, саноат ва экспорт фаолиятини янада рағбатлантириш бўйича чора-тадбирларни муҳокама қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) маълум ыилишича, ҳудудий инвестиция дастури ижроси ўрганилди – мутасадди раҳбарларга тадбиркорлар олдида турган муаммоли масалаларни аниқлаш ва зудлик билан уларни ҳал этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар кўриш мақсадида барча тасдиқланган лойиҳалар инвентаризациясини ўтказиш топширилди.

Шунингдек, энг истиқболли тармоқларда ҳудуд саноатини ривожлантиришни рағбатлантиришга қаратилган янги лойиҳавий таклифларни ишлаб чиқиш бўйича кўрсатмалар берилди. Самарқанд вилоятида бундай тармоқлар тўқимачилик, озиқ-овқат ва электротехника саноати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, машинасозлик, металлургия, шунингдек, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳаларини иборатдир. Мазкур тармоқлар салоҳиятидан самарали фойдаланиш қисқа вақт ичида вилоят иқтисодий кўрсаткичларининг сезиларли даражада ошишига эришиш имконини беради.

Шу билан бирга, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, экспорт салоҳиятини юксалтириш ва янги иш ўринлари яратишни назарда тутган ҳолда, ишлаб чиқилган лойиҳаларнинг барча техник-иқтисодий параметрларини, жумладан, ер, инфратузилма, кредит ресурсларига бўлган эҳтиёжни, шунингдек, уларни амалга оширишдан кутилган иқтисодий натижаларни лойиҳаолди тайёргарлик босқичида пухта таҳлил қилиш зарурлиги таъкидланди.

Инвестициявий лойиҳаларнинг амалий ижросини жадаллаштириш ва ўз вақтида ишга туширилишини таъминлаш мақсадида уларнинг ташаббускорларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича янги механизм ва манбаларини топиш борасидаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш зарурлиги таъкидланди.

«Ургут» эркин иқтисодий зонасининг ресурс ва инфратузилма имкониятларини таҳлил этиш, янги “ўсиш нуқталари”ни аниқлаш ва янги, илғор инновацион технологиялар асосида юқори қўшимча қийматга эга юқори технологияли маҳсулотлар яратишга қаратилган ҳамда юқори фойда келтирувчи инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш орқали ЭИЗ салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш вазифалари кўриб чиқилди. Ички ва ташқи бозорларда бундай маҳсулотларнинг айрим турларига бўлган эҳтиёжни холисона баҳоланиши бир вақтнинг ўзида маҳаллийлаштириш даражасини ошириш, маҳаллий корхоналар ва аҳолининг оммабоп товарларга бўлган талабини қондириш ҳамда экспорт салоҳиятини сезиларли даражада ошириш имконини бериши қайд этилди.

Экспортчилар билан тезкор ишларни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан вазирликлар, идоралар, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларига ҳудуднинг ҳар бир экспортчисига ходимларни бириктиришни таъминлаш топширилди. Масъуллар вазифаларига жойларга бевосита чиқиб, корхоналар фаолиятини ўрганиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни ҳал қилиш бўйича чораларни кўриш, шунингдек, ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини ошириш учун янги имкониятларни излаш киради.

Муҳокама якунида мутасадди раҳбарларга қўйилган вазифаларни амалга ошириш бўйича муддатлари белгиланган аниқ кўрсатмалар берилди.

«Дунё» АА