Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

ИТСВ: “EXPO 2020 DUBAI” Бутунжаҳон кўргазмасида Ўзбекистоннинг миллий куни

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
ИТСВ: “EXPO 2020 DUBAI” Бутунжаҳон кўргазмасида Ўзбекистоннинг миллий куни

Жорий йил 8 декабрь куни Дубай шаҳрида (БАА) “EXPO 2020 DUBAI” Бутунжаҳон кўргазмаси доирасида Al Wasl Plaza кўргазмалар залида Ўзбекистон Республикасининг Миллий куни - мамлакатимиз тарихи, замонавий тараққиёти ва салоҳиятига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) маълумотига кўра, тадбир Ўзбекистон ва БАА давлат байроқларини тантанали кўтариш маросими билан бошланди.

Тантанали маросимда Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ва Бирлашган Араб Амирликлари Вазирлар Маҳкамаси аъзоси, бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик вазири Шайх Наҳаён бин Муборак Ол Наҳаён иштирок этди. Делегациялар раҳбарлари ўз қутлов сўзлари чоғида Ўзбекистон билан БАА ўртасидаги муносабатлар юксак даражада эканини, инвестициявий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама ҳамкорликда эришилган ютуқларни алоҳида таъкидлади.

“ЭКСПО – оммавий дипломатия ва миллий брендинг учун ноёб платформа. Иштирокчи мамлакатлар технологик инновациялар ва миллий маданиятларини намойиш этади, ижобий ва ўзига хос миллий ўзликни шакллантириш учун фуқаролик жамияти билан ўзаро мулоқотда бўлади. Ўзбекистон 1993 йилдан буён халқаро кўргазмаларда, шунингдек, ихтисослашган ЭКСПО кўргазмаларида иштирок этиб келмоқда, бироқ бу сафар биз мамлакатимизни биринчи марта миллий павильон билан намойиш этмоқдамиз. Ўйлайманки, бу БАА билан алоқаларни мустаҳкамлаш ниятимизнинг жиддийлигини акс эттирувчи яхши белгидир”, - деди Сардор Умурзоқов ўз нутқида.

Очилиш маросимидан сўнг икки мамлакат делегациялари раҳбарлари ва расмийлари Ўзбекистон миллий павильони билан танишди. Ўзбекистон павильони 1 минг 739 квадрат метр майдонда жойлашган бўлиб, “Ҳаракатчанлик” шиори остида Буюк ипак йўли бўйлаб саёҳатни концептуал тарзда ифодалайди. Унда мамлакатимиз тараққиётининг тарихий марралари, шунингдек, сўнгги йилларда эришилган ютуқлар ва келгусидаги ривожланиш стратегиялари аниқ тасвирланган. “Ўзбекистон” павильонига ҳар куни ўртача 2,5-3 минг киши ташриф буюрмоқда.

Тадбир дастуридан миллий маданият ва санъатимизни кенг оммага тақдим этган Ўзбекистон санъат усталари иштирокидаги бой концерт дастури ўрин олди. Оқшом меҳмонлари учун “Ўзбекистон” павильони бўйлаб қизиқарли экскурсиялар ташкил қилинди. Ўзбек халқининг энг яхши меҳмондўстлик анъаналарига мувофиқ, миллий ўзбек таомлари ҳам байрамнинг ажралмас қисмига айланди.

Шундан сўнг тадбир иштирокчилари Бирлашган Араб Амирликлари миллий павильонида бўлиб, унда БААнинг ривожланиш тарихи ҳамда иқтисод, илм-фан, санъат ва бошқа соҳалардаги замонавий ютуқларига бағишланган экспозиция бўйлаб тур ташкил этилди.

EXPO 2020 DUBAIдаги иштирокидан кўзланган асосий мақсад – замонавий Ўзбекистон қиёфаси, мамлакатимизда кечаётган ислоҳотлар, жадал ривожланаётган иқтисодиёт, муҳим инвестициявий имкониятлар, маданий-тарихий мерос ва сайёҳлик салоҳиятини намойиш этишдан иборатдир. Шунингдек, бу ташқи савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, истиқболли тармоқларга инвестицияларни жалб этиш, туристик оқимларни кўпайтириш, илмий ва маданий соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мамлакатни жаҳон ҳамжамиятига янада интеграциялаштиришга ёрдам беради.

Кўргазма фаолияти доирасида мамлакатимизнинг бой мероси, маданияти ва салоҳияти билан таништирувчи қатор тадбирлар ўтказилди. Жумладан, 27 ноябрь куни Дубай операси саҳнасида “Лазги – қалб ва муҳаббат рақси” балетининг премьераси тақдим этилди. 29 ноябрь куни “Жамият ижтимоий ҳаётини замонавийлашда хотин-қизларнинг ўрни” мавзусида Ўзбекистон сессияси бўлиб ўтди. 30 ноябрь куни машҳур ўзбек пианиночиси Беҳзод Абдураимов Jubilee Park EXPO 2020 саҳнасида йирик халқаро аудиториясига ўз маҳоратини намойиш этди.

EXPO 2020 DUBAI Бутунжаҳон кўргазмаси 2022 йилнинг 31 мартигача давом этади.

“Дунё” АА