ИТСВ: Фарғона вилоятида инвестициявий ва ташқи савдо фаолиятини фаоллаштириш чора-тадбирлари ўрганилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Фарғона вилоятидаги инвестициявий ва ташқи савдо фаолияти шунингдек, саноат ривожланишининг бугунги ҳолатини ўрганиш мақсадида мазкур ҳудудга ташриф буюрди, деб хабар қилаяпти «Дунё» АА мухбири.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) маълумотига кўра, инвестициялар ва ташқи савдо масалаларига масъул бўлган вилоят, шаҳар ва туман даражасидаги маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари, Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси аъзолари, шунингдек вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарлари иштирокида видеоконференция шаклида ҳудудий инвестиция дастурини амалга ошириш, йирик саноат объектларини ишга тушириш ва барқарор ишлашини таъминлаш, вилоятнинг истиқболли соҳаларини ривожлантириш ҳамда экспорт салоҳиятини юксалтириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Жойларда инвестицияларни жалб этиш ва экспорт фаолиятини ривожлантиришни рағбатлантириш, маҳаллий тадбиркорлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш ҳамда ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва янги инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишда уларга ёрдам кўрсатиш бўйича янги тизимнинг амалда жорий этилиши кўриб чиқилди. Янги механизмлардан самарали фойдаланиш юзасидан батафсил кўрсатмалар берилди, тадбиркорлар билан ишлаш жараёнида кўтарилган аниқ масалалар ўрганилди.
«Дунё» АА