Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

ИТСВ: Хоразм вилояти саноатини ривожлантиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари кўриб чиқилди

Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
ИТСВ: Хоразм вилояти саноатини ривожлантиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари кўриб чиқилди

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов бошчилигидаги ҳамда вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларидан иборат Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси Хоразм вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг ҳозирги ҳолатини ўрганиш ва уни янада рағбатлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш мақсадида мазкур ҳудудга йўл олди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) маълумотига кўра, Комиссия аъзолари корхоналар ва саноат объектларида бўлдилар ҳамда тадбиркор ва экспортчилар билан мулоқот қилиб, ишлаб чиқариш ва экспорт фаолияти билан боғлиқ масалаларни муҳокама этдилар, шунингдек, хусусий сектор вакиллари амалда дуч келадиган муаммоларни кўриб чиқди.

Ўтказилган таҳлил натижалари Комиссия аъзолари ҳамда вилоятнинг туман ва шаҳарлари маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари иштирокида видеоконференция тарзида бўлиб ўтган йиғилишда ўрганилди.

Йиғилиш кун тартиби доирасида ҳудудий инвестиция дастурининг амалга оширилиши кўриб чиқилди. Жумладан, жорий йилда вилоятда қиймати 6,4 триллион сўмлик 698 инвестиция лойиҳасини ҳаётга жорий қилиш режалаштирилган бўлиб, бунинг натижасида 15,3 мингга яқин янги иш ўринлари яратилади. Ҳозирги кунга қадар ишга туширилган ишлаб чиқариш объектлари фаолияти, шунингдек, ҳудуднинг устувор тармоқларида янги инвестиция лойиҳаларини шакллантириш бўйича ишларнинг бориши ўрганилди.

Комиссия раҳбарияти вилоятда саноат соҳасидаги лойиҳалар улушини ошириш ва ушбу йўналишда ҳудудда ташкил этилган “лойиҳа гуруҳлари”нинг маҳаллий ҳокимият органлари ва вилоятнинг туман ва шаҳарларига бириктирилган тармоқ раҳбарлари билан биргаликдаги фаолиятини кучайтириш зарурлигини таъкидлади. Вилоятнинг туман ва шаҳарлари кесимида “ўсиш нуқталари”ни аниқлаш ва юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган юқори технологик саноат лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида истиқболли тармоқларда янги инвестициявий таклифларни ишлаб чиқиш бўйича саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш топширилди.

Бундан ташқари, экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш масалалари кўриб чиқилди. Мутасадди раҳбарлар тадбиркорлар фаолиятида юзага келаётган муаммоларни ҳал қилишда амалий ёрдам кўрсатиш ва вилоятнинг экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқишни назарда тутган ҳолда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва экспортчиларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларнинг бориши ҳақида ҳисобот берди.

Учрашув якунида вазирликлар, идоралар, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларига вазифаларни сифатли ва ўз вақтида бажариш бўйича қўшимча кўрсатма ва топшириқлар берилди. Яқин вақт ичида Комиссия аъзолари жойлардаги вазиятни янада чуқурроқ таҳлил қилиш ва ҳудуднинг саноат-иқтисодий ривожланишини рағбатлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш мақсадида Хоразм вилоятида ўз фаолиятини давом эттиради.

«Дунё» АА