Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

ИТСВ: Хоразм вилоятида умумий қиймати 9,8 триллион сўмлик 686та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
ИТСВ: Хоразм вилоятида умумий қиймати 9,8 триллион сўмлик 686та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади

Кеча Урганч шаҳридаги студиядан видеоконференция шаклида Хоразм вилоятини жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рағбатлантириш борасидаги ишларнинг мониторингига бағишланган Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов раҳбарлигида йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирилиги маълумотига кўра, йиғилишда вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари, маҳаллий ҳокимликлар раҳбарлари, тўрт сектор раҳбарлари ҳамда Хоразм вилоятининг туман ва шаҳарларидаги барча 519 маҳалла раислари иштирок этди.

Вилоятнинг туман ва шаҳарларига бириктирилган вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларининг ижтимоий ва муҳандислик инфратузилма объектлари ва аҳоли турмуш шароитларининг бугунги ҳолатини таҳлил қилиш бўйича амалга оширилган ишлари юзасидан маҳаллалар кесимида дастлабки ҳисоботлари эшитилди.

Қишлоқ хўжалиги, саноат ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги истиқболли тармоқларини ривожлантиришга қаратилган инвестиция лойиҳаларини, шунингдек, муҳандислик коммуникацияларини реконструкция қилиш ва таъмирлаш, сув, газ, иссиқлик ва электр таъминоти тизимларини модернизация қилиш ҳамда ижтимоий объектларни қуриш ва таъмирлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни ўз ичига олган ҳар бир маҳалла учун ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини тайёрлаш жараёни кўриб чиқилди.

Ушбу дастурлар ҳар бир маҳалланинг иқтисодий салоҳияти, аҳоли бандлигининг асосий йўналишлари, инфратузилманинг бугунги ҳолати ва ижтимоий жиҳатдан ривожланиш даражасини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилиши зарурлиги таъкидланди.

Тадбир давомида Хоразм вилоятида умумий қиймати 9,8 триллион сўмлик 686та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши ва бунинг натижасида 15 мингга яқин янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилганлиги ҳақида сўз борди.

Тадбиркорлар билан кооперация алоқаларини йўлга қўйиш билан ишсиз аҳолини касаначиликка жалб этиш ишларига алоҳида эътибор қаратилди.

Унга кўра, 1848 та аниқ корхона билан ҳамкорлик қилиб 55 мингдан ортиқ оила чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва хизмат кўрсатиш соҳаларида барқарор даромад манбалари билан таъминланади.

Ишлаб чиқилган лойиҳаларни амалга ошириш учун бўш ер участкалари, бино ва иншоотларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш, муҳандислик инфратузилмасини модернизация қилиш ва маҳаллаларни ободонлаштириш доирасида қурилиш-таъмирлаш ишлари рўйхатларини шакллантириш, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ишсиз қатламларини иш билан таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш юзасидан қўшимча кўрсатмалар берилди.

Жойлардаги мавжуд вазиятни атрофлича ва холисона ўрганиш, аҳоли ва тадбиркорларнинг реал муаммолари билан танишиш, камчиликларни бартараф этиш ва қисқа муддатларда аниқ натижаларга эришишга қаратилган самарали ечимларни ишлаб чиқиш мақсадида вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларининг маҳалла раислари билан яқин ҳамкорлик қилиш зарурлиги қайд этилди.

Учрашув давомида маҳалла раислари ҳам аҳоли бандлигини таъминлаш ва аҳолини ижтимоий хизматлар билан қамраб олиш даражасини ошириш бўйича бир қатор ўз таклифларини билдирдилар.

Йиғилиш якунлари бўйича мутасадди раҳбарларга Хоразм вилоятининг маҳалла, туман ва шаҳарларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини тайёрлаш ишларини жадаллаштириш ва уларни бевосита бажаришга ўтиш топширилди.

«Дунё» АА