Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

ИТСВ: Инвестицияларни рағбатлантириш, саноатни ривожлантириш ва экспорт ҳажмини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
ИТСВ: Инвестицияларни рағбатлантириш, саноатни ривожлантириш ва экспорт ҳажмини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди

Вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари, маҳаллий ҳокимият идоралари раҳбарлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекси раҳбарияти иштирокида инвестицияларни жалб этиш, саноат тармоқларини ривожлантириш ва экспорт ҳажмини оширишни янада рағбатлантириш масалаларига бағишланган видеоконференция форматида йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) маълумотига қараганда, ҳудудлар кесимида инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари билан ҳамкорлик қилиш самарадорлиги танқидий нуқтаи назардан таҳлил этилди. Ўтказилган таҳлил жорий йилнинг 4 ойи якунларига кўра, мамлакатнинг 33 та шаҳар ва туманида инвестицияларни жалб қилишнинг нисбатан паст даражасини, 21 та шаҳар ва туманларда эса янги саноат лойиҳаларининг ишга туширилиши тасдиқланган режалардан сезиларли даражада ортда қолаётганлигини кўрсатди. Кўп ҳолларда бу камчиликлар мутасадди шахсларнинг тадбиркорларни, яъни инвестиция лойиҳалари ташаббускорларини ўйлантираётган масала ва муаммоларини ҳал этишга етарли даражада эътибор бермаётганликлари натижаси бўлмоқда.

Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирлар ҳам ўрганиб чиқилди. Жумладан, 42 та туман ва шаҳарларда экспорт ҳажмининг етарли эмаслиги қайд этилди, бунга мутасадди раҳбарларнинг экспорт қилувчи корхоналар муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва ҳал этиш борасидаги фаолияти лозим даражада эмаслиги сабаб бўлди.

Таҳлил натижалари асосида вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ҳокимият органларининг ўз ишларида ёмон натижа кўрсатган 52 нафар масъул раҳбарларга нисбатан интизомий чоралар қўллашга қарор қилинди. Шунингдек, келиб тушаётган сўровларга тезкор жавоб бериш ҳамда ишлаб чиқариш ва ташқи савдо фаолияти жараёнида юзага келаётган муаммоларни ҳал этилишини назарда тутиб, тадбиркорлар ва экспортчилар билан амалий ҳамкорлик самарадорлигини ошириш юзасидан аниқ кўрсатмалар берилди.

Ҳудудларда тўқимачилик, чарм-пойабзал, электротехника, фармацевтика, ипак, мебель, заргарлик, вино ишлаб чиқариш ва ёғ-мой саноати, шунингдек, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш каби салмоқли сармоявий, саноат ва экспорт салоҳияти билан тавсифланадиган 10 та саноат тармоқларини ривожлантириш бўйича биринчи даражали чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди. Тегишли идоралар ва тармоқ бирлашмалари раҳбарларига импорт таркибини, ички бозорда маҳсулотларнинг айрим турларига бўлган эҳтиёжни чуқур таҳлил қилиш, шунингдек, логистика ва бозор шарт-шароитлари нуқтаи назаридан ишлаб чиқариш объектларини оптимал жойлаштириш учун мамлакатнинг туман ва шаҳарлари кесимида мавжуд захираларни ўрганиш топширилди.

Шунингдек, ёшларни тадбиркорлик ва саноат фаолиятига жалб этиш борасидаги долзарб вазифалар ҳам муҳокама қилинди. Таъкидланганидек, жорий йилда мамлакатимизнинг барча шаҳар ва туманларида 219 та ёшлар саноат ва бизнес зоналарини ташкил этиш режалаштирилган бўлиб, уларнинг умумий майдони 800 гектардан зиёдни ташкил этади.

Йиғилиш давомида мазкур зоналар фаолиятини ташкил этишнинг амалий жиҳатлари, жумладан, молиялаштириш масалалари ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ер участкалари ажратиш тартиби муҳокама қилинди. Жумладан, жорий йилнинг 1 сентябрига қадар 77та шундай зонани ишга тушириш бўйича «Йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш, инвестиция лойиҳаларини танлаш ва амалга оширилишини молиялаштириш жараёнларини рақамлаштириш ва автоматлаштиришни таъминлайдиган махсус веб-сайт яратилишини жадаллаштириш ҳамда бошқа амалий масалаларни ҳал этиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Йиғилиш якунида мутасадди раҳбарларга белгиланган вазифаларни сифатли ва ўз вақтида бажариш юзасидан қўшимча аниқ кўрсатмалар берилди.

/«Дунё» АА/.