Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

ИТСВ: Наманган вилоятининг Чуст, Наманган ва Поп туманларининг 170 мингдан зиёд аҳолиси тоза ичимлик суви, Самарқанд шаҳри эса электробуслар билан таъминланади

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
ИТСВ: Наманган вилоятининг Чуст, Наманган ва Поп туманларининг 170 мингдан зиёд аҳолиси тоза ичимлик суви, Самарқанд шаҳри эса электробуслар билан таъминланади

Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов кеча Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) биринчи вице-президенти Юрген Ригтеринк бошчилигидаги делегациясини қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) маълумотига кўра, ИТСВ раҳбарияти, ИТСВ ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги ва Ўзбекистоннинг қатор тижорат банклари раҳбарлари иштирок этган ушбу музокаралар чоғида ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, қўшма лойиҳалар амалга оширилиши ҳамда шерикликни ривожлантиришнинг истиқболли соҳалари муҳокама қилинди.

Юрген Ригтеринк Ўзбекистонда изчил амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг ижобий натижаларига юқори баҳо берди, шунингдек, ЕТТБнинг инвестицияларни киритиш ва техник ёрдам кўрсатиш орқали мамлакатдаги иқтисодий ўзгариш жараёнларини фаол қўллаб-қувватлашга тайёрлигига ишонтирди.

Томонлар қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликнинг боришини батафсил муҳокама қилдилар. Жумладан, ҳозирги вақтда Ўзбекистонда энергетика, инфратузилма ва уй-жой қурилиши каби соҳаларда ЕТТБ билан биргаликда 1,8 миллиард долларлик 21 та лойиҳа амалга оширилаётганлиги ва ишлаб чиқилаётганлиги айтиб ўтилди. Томонлар уй-жой – коммунал хўжалиги, экология, инфратузилмани ривожлантириш ва хусусий сектор соҳаларида янги лойиҳаларни ишлаб чиқишни тезлаштиришга келишиб олди.

Банк соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. ЕТТБ Ўзбекистонда молия секторини ривожлантиришда ва давлат банкларини ислоҳ қилиш ва хусусийлаштиришда таҳлилий – техник ёрдам кўрсатишда давом этади.

Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун ЕТТБнинг кредит-савдо линияларини кенгайтириш имкониятлари кўриб чиқилди. Шу билан бирга, ЕТТБ хусусий ва давлат инвестицияларини бирга қўшиб, инфратузилмавий ривожланиш лойиҳалари учун аралаш молиялаштиришнинг инновацион воситаларини жорий этишда техник ёрдам кўрсатади.

Муҳокама доирасида инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишда хотин-қизлар ва ёшлар тадбиркорлиги ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида ҳамкорликни кучайтириш бўйича таклифлар ҳам кўриб чиқилди.

Музокаралар якунида томонлар қўшма лойиҳа ва келишувларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш ҳамда муносабатларнинг янги йўналишларини ривожлантириш мақсадида доимий ҳамкорликнинг тезкор механизмини жорий этишга келишиб олди.

Шунингдек, «Наманган вилоятининг Чуст, Поп ва Наманган туманларида сув таъминотини ҳамда Чуст ва Мингбулоқ туманларида оқова тизимларини яхшилаш» лойиҳасини жорий этиш учун 70 миллион доллар миқдорида қарз битими имзоланди.

Мазкур лойиҳаларнинг амалга оширилиши ҳисобига Наманган вилоятининг Чуст, Наманган ва Поп туманларида истиқомат қилаётган 170 мингдан зиёд аҳоли тоза ичимлик сувидан доимий фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

Маблағлар вилоятдаги еттита қишлоқ аҳоли пункти (Чортоғ, Чуст, Жўмашўй, Қизил-Ровот, Поп, Тошбулоқ ва Уйғур)га хизмат кўрсатувчи сув олиш ва тарқатиш станциялари ва тармоқлари, магистрал қувурлар ва сув тозалаш иншоотларини, шунингдек, Чуст ва Жўмашўй қишлоқларида сув тозалаш иншоотлари, оқова сув станциялари ва тармоқларини қуриш ва таъмирлаш учун сарфланади.

Инвестициялар қарийб 115 минг янги фойдаланувчиларга сув таъминоти тармоқларига уланиш имконини беради. Янги инфратузилма туфайли сув йўқотишлари йилига 0,6 миллион кубометрга камаяди.

Лойиҳа аҳолига хавфсиз ичимлик суви етказиб бериш, истеъмолчиларининг шахсий гигиенасини яхшилаш ва мавжуд сув ресурсларини бошқариш самарадорлигини оширишга ёрдам берадиган сув таъминоти инфратузилмасини модернизация қилишни молиялаштириш орқали қишлоқ аҳолисини марказлашган сув таъминоти тизимига улаш бўйича Ўзбекистон миллий дастурини амалга оширишга хизмат қилади.

Шунингдек, қиймати 20 миллион долларга тенг бўлган «Яшил шаҳарлар» дастури доирасида «Самарқанд шаҳрига электр автобусларни сотиб олиш» лойиҳасини амалга ошириш борасида мандат хати ва Ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди. Меморандумга кўра, Самарқанд шаҳар ЕТТБнинг «Яшил шаҳарлар» флагман дастурининг 48-ҳамкор шаҳрига айланади. Дастур инфратузилмани барқарор ривожлантириш ва шаҳар аҳолисининг ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган.

«Яшил шаҳарлар» дастури доирасида ЕТТБ экологик муаммоларни аниқлаш, уларни ҳал этиш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш учун инвестицияларни жалб этишга кўмаклашади. Дастурда иштирок этувчи ҳар бир шаҳар атроф-муҳитни яхшилаш учун пилот лойиҳани амалга оширади, сўнгра Банк мутахассислари иштирокида жорий экологик муаммоларга қарши чоралар кўриш ва инвестицияларни жалб қилиш учун устувор йўналишларни аниқлаш, жумладан, уй-жой ва коммунал инфратузилмасини яхшилаш, ҳаво сифатини ошириш, ер ва сув ресурсларининг тозалиги ва оммабоплигини таъминлаш, қаттиқ ва маиший чиқиндиларни утилизация қилиш, «яшил зоналар» яратиш ва атмосферага чиқарилаётган чиқиндилар ҳажмини камайтириш бўйича ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқади. «Яшил шаҳарлар» дастури доирасида ҳозирги вақтгача ажратилган умумий маблағ миқдори 1,5 миллиард еврони ташкил этади ва унда 30 мамлакатдан 47 шаҳар иштирок этади.

/«Дунё» АА/.