ИТСВ: «Rothschild & Со» компанияси Ўзбекистондаги фаолияти кўламини кенгайтиради
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Тошкентда Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ҳамда «Rothschild&Со» Кузатув кенгаши раисининг ўринбосари барон Эрик де Ротшильд ўртасида музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ИТСВ томонидан маълум қилинишича, томонлар қатор йўналишлардаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолатини ва яқин келажакда уни кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилди.
Хорижий компания раҳбари Ўзбекистонда диверсификациялашган бозор иқтисодиётига эга очиқ давлат барпо этиш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади.
Ўзбекистонда давлат активларини хусусийлаштиришда, шунингдек, мамлакат банк-молия секторини ривожлантиришда эришилган ижобий тамойиллар қайд этилди. Манфаатдор хорижий инвесторларни жалб қилган ҳолда йирик давлат корхоналари ва банкларни хусусийлаштириш борасида ҳамкорликни чуқурлаштириш ҳамда миллий банк тизимини ривожлантириш, ислоҳ қилишда биргаликда ишлашга тайёрлик билдирилди.
Хориж томони, шунингдек, транспорт соҳасини трансформациялаш, жумладан, Ўзбекистонда инфратузилмавий лойиҳаларни амалга оширишга хусусий инвесторларни жалб этишга кўмаклашиш орқали ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирди.
Томонлар металлургия, кимё ва нефть-кимё саноати, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларидаги устувор лойиҳаларни инвестициялар киритишдан олдин биргаликда тайёрлаш ҳамда кейинчалик ушбу лойиҳаларни амалга оширишга хорижий инвесторларни жалб қилиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишга ҳам келишди.
Музокаралар якунида томонлар муҳокама этилган ҳамкорлик йўналишлари доирасида навбатдаги саъй-ҳаракатларни белгилаб олди.
Маълумот учун, 1811 йилда ташкил этилган «Rothschild&Co» компанияси Ротшильдлар оиласи томонидан бошқариладиган молиявий холдингдир. Компания қароргоҳи Париж шаҳрида жойлашган. «Rothschild Group» банки гуруҳига «N.M. Rothschild & Sons» (Лондон) ва «Rothschild & Cie Banque» (Париж) компаниялари ҳам киради. Гуруҳ фаолияти инвестициявий ҳамда корпоратив банк хизматлари, хусусий капитал қўйилмалари, активларни бошқариш, хусусий банк хизматлари ва бошқа соҳаларни қамраб олган.
«Дунё» АА