ИТСВ:Тошкентда «Италия – Марказий Осиё» иккинчи учрашуви ўтказилади
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқовнинг Италия ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Луиджи ди Майо билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Дунё АА мухбири.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) маълум қилишича, учрашувда икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ҳамкорликни янада фаоллаштириш ва кенгайтириш масалалари ҳамда икки ва кўп томонлама муносабатлар доирасида қўшма ташаббусларни амалга оширишнинг ҳозирги ҳолати муҳокама қилинди.
Жумладан, томонлар жорий йил охиригача Тошкентда ташқи ишлар вазирларининг «Италия – Марказий Осиё» иккинчи учрашувини «1+5» шаклида ўтказиш масалаларини ҳамда бўлажак икки томонлама тадбирларни муҳокама қилди.
Инвестициявий ҳамкорлик ва саноат кооперацияси соҳасига алоҳида эътибор қаратилди. Шу нуқтаи назардан Ўзбекистонда тоғ - кон саноати, металлургия, электротехника, нефть-кимё саноати, шунингдек, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда илғор Италия саноат технологияларини жорий этишни назарда тутувчи йирик лойиҳаларни амалга оширишда Италия компанияларининг фаол иштироки қайд этилди. Ўзбекистон ва Италия мутахассислари ҳамда ишлаб чиқарувчиларининг интенсив боғдорчилик ва доривор ўсимликлар, хусусан, заъфарон етиштириш соҳаларидаги муваффақиятли ҳамкорлиги ҳам юқори баҳоланди.
Ўзаро савдони жадаллаштиришга доир самарали чора-тадбирларни ишлаб чиқиш мақсадида икки томонлама идоралараро ҳамкорликни йўлга қўйиш зарурлиги қайд этилди. Шунингдек, томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги истиқболли йўналишларини аниқлаш мақсадида икки мамлакат ишлаб чиқарувчилари ва тадбиркорлари ўртасида бевосита алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган қўшма тадбирлар ташкил этишга тайёр эканликларини билдирди.
Икки давлат ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорлик соҳасига тўхталиб, томонлар Геология ва минерал ресурслар Давлат қўмитаси, Ўзбекистон Геология фанлари университети ва Италиянинг Пиза университети ўртасида Тошкент шаҳрида даргоҳнинг филиалини очишга доир эришилган келишувларнинг юқори аҳамиятини таъкидладилар. Томонлар фикрича филиалнинг очилиши мамлакатда олий таълимнинг ривожланишига муҳим туртки беради.
Учрашув якунида томонлар бизнес алоқаларни янада кенгайтириш, савдо-иқтисодий муносабатларни мустаҳкамлаш, шунингдек, икки давлатда иқтисодий фаолиятни тиклаш ва ковиддан кейинги даврда минтақавий ва минтақалараро шерикликнинг янги шакл ва схемаларини ишлаб чиқиш учун икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштириш мажбуриятини билдирди.
Дунё АА