Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

ИТСВ: Тошкентда Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши истиқболлари муҳокама қилинди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
ИТСВ: Тошкентда Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши истиқболлари муҳокама қилинди

Жорий йил 10-12 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида «Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш доирасида тўлов баланси ва савдо сиёсати» мавзусида тренинглар ҳамда хусусий сектор вакиллари учун «Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш, хизматлар савдоси ва ички қўллаб-қувватлаш бўйича ЖСТ қоидалари» мавзусида семинар ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) маълумотига кўра, тадбирлар Европа Иттифоқи томонидан молиялаштириладиган «Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнига кўмаклашиш» дастури доирасида ташкил этилди. Уларда инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Бадриддин Обидов раҳбарлигидаги Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича музокаралар гуруҳи вакиллари, UNCTAD/WTO Халқаро савдо маркази экспертлари, вазирликлар, тармоқ бирлашмалари, ишбилармонлар ассоциациялари ҳамда хусусий сектор вакиллари иштирок этди.

Тадбирлар давомида хорижий экспертларнинг тақдимотлари бўлиб ўтди. Уларда мамлакатимизнинг ЖСТга аъзо бўлишининг афзалликлари ва муаммолари, ушбу жараёнда хусусий секторнинг роли, «Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнига кўмаклашиш» дастури доирасида ўзбек бизнеси вакилларига техник кўмак кўрсатиш йўналишлари очиб берилди. Шунингдек, иштирокчилар ЖСТ доирасида хизматлар савдосини тартибга солувчи битимлар, хизматлар савдоси бўйича музокаралар хусусиятлари ҳамда музокаралар жараёнида хусусий сектор ва ҳукумат ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг долзарб жиҳатлари билан танишди.

Аниқ ҳолатлар мисолида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш чоралари ҳамда уларни хорижий етказиб берувчиларнинг инсофсиз рақобатидан ҳимоя қилиш механизмлари, шунингдек, Ўзбекистоннинг Ташкилотга аъзо бўлишининг хизмат кўрсатиш соҳасига таъсири муҳокама қилинди.

Аҳоли саломатлигини таъминлаш, ноқонуний савдога қарши курашиш, тўлов балансини мувозанатлаш ва бошқа ҳолатларда давлат томонидан чекловчи чораларни қўллаш имкониятлари ҳам ўрганилди.

/«Дунё» АА/.