ИТСВ:Ўзбекистон-Қирғизистон ҳамкорлигини ривожлантиришга доир амалий чора-тадбирлар кўриб чиқилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Қирғизистон иқтисодиёт ва савдо вазири Дониёр Амангелдиевни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) маълумотига кўра, учрашувда иқтисодиёт ва сув-энергетика соҳасидаги ҳамкорликка урғу берган ҳолда ўзбек-қирғиз муносабатларини чуқурлаштириш йўллари, шунингдек, Ўзбекистон ҳукумат делегациясининг яқинда Қирғизистонга ташрифи чоғида эришилган келишувларнинг ҳаётга татбиқ этилиши муҳокама қилинди.
Янги саноат кооперацияси лойиҳаларини ва савдо шартномаларини ишлаб чиқиш мақсадида икки мамлакат масъул вазирлик ва идораларининг ўзаро ташрифларини ташкил қилиш бўйича келишувга эришилди.
Шунингдек, икки мамлакат ишлаб чиқарувчилари ўртасида қишлоқ хўжалиги техникаси, автомобиль ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларда саноат кооперациясини кенгайтириш юзасидан навбатдаги тадбирлар муҳокама қилинди.
Транспорт ва инфратузилма соҳасида қўшма лойиҳаларни, жумладан, «Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон» темир йўлини қуриш лойиҳасини амалга ошириш билан боғлиқ масалалар устида ишланди. Икки мамлакат ҳудудлари орқали ўтадиган янги транспорт ва логистика йўналишларини ривожлантириш бўйича қўшма чора-тадбирлар кўриб чиқилди.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро қўшма комиссиясининг 9-йиғилишида эришилган келишувларнинг амалга оширилиши ҳамда комиссиянинг навбатдаги йиғилиши кун тартибидаги масалалар муҳокама қилинди.
Учрашув якунида ўзаро муносабатларнинг кўриб чиқилган барча йўналишлари бўйича ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган қўшма ҳаракатлар белгиланди.
«Дунё» АА