Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

ИТСВ: Ўзбекистон Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши билан алоқаларни кенгайтиришга тайёр

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
ИТСВ: Ўзбекистон Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши билан алоқаларни кенгайтиришга тайёр

Кеча Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (ТТДҲК) бош котиби Бағдод Амреев билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра, учрашувда томонлар кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш суръати ва улкан салоҳиятига урғу берган ҳолда, Ўзбекистон ва ТТДҲК ўртасидаги муносабатларнинг асосий йўналишлари юзасидан фикр алмашди.

Мулоқотда томонлар қатор устувор йўналишлар: инвестициялар, савдо, транспорт ва логистика, туризм, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш ҳамда инновацияларни жорий этишда ҳамкорликни фаоллаштиришга ўзаро тайёр эканликларини билдирдилар. ТТДҲК доирасида савдо, инвестиция ва молия институтларини ташкил этиш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, тарафлар Кенгашга аъзо мамлакатларнинг транзит салоҳиятини юксалтиришга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутиб, транспорт ва логистика соҳасида шериклик учун кенг имкониятлар мавжудлигини таъкидлади.

Учрашув якунлари бўйича томонлар эришилган келишувлар ва илгари сурилаётган ташаббусларни амалга ошириш бўйича навбатдаги тадбирларни, шунингдек, Ўзбекистоннинг ТТДҲК билан кўп қиррали ҳамкорлигини мустаҳкамлашга тайёр эканликларини маълум қилди.

ТТДҲК бир қатор туркий мамлакатларни бирлаштирувчи халқаро ташкилотдир. У 2009 йил 3 октябрда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия ўртасида имзоланган Нахичеван Битими билан ташкил этилган. Ташкилотнинг Бош котибияти Истанбул шаҳрида (Туркия) жойлашган. Ўзбекистон 2019 йилнинг 14 сентябрида ТТДҲКга аъзо бўлди. Туркманистон ва Венгрия ушбу ташкилотнинг кузатувчи давлатларидир.

/«Дунё» АА/.