Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

ИТСВ: Ўзбекистон ва Буюк Британия савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришни режалаштирмоқда

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
ИТСВ: Ўзбекистон ва Буюк Британия савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришни режалаштирмоқда

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов кеча Буюк Британиянинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича савдо комиссари, Буюк Британиянинг Истанбул шаҳридаги Бош консули Кенан Полео билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) маълумотига кўра, учрашув чоғида Ўзбекистон-Британия ҳамкорлигининг кенг кўламли масалалари муҳокама қилинди. Сиёсий, инвестициявий, савдо-иқтисодий соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтиришнинг фаол динамикаси қайд этилди.

Ўзбекистон Буюк Британиянинг Преференциялар бош тизими Кенгайтирилган схемаси (GSP EF)нинг бенефициар мамлакати мақомини олгани бунга яққол далил бўла олади. Ушбу қадам икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва савдо алоқаларини диверсификация қилиш ва ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшиши таъкидланди.

Мулоқот чоғида томонлар GSP EF бенефициарининг имтиёзли мақомидан самарали фойдаланиш бўйича амалий чора-тадбирларни кўришга ўзаро тайёр эканликларини билдирдилар. Ўзбекистон ушбу мақомга эга бўлиши муносабати билан Буюк Британия билан ўзаро савдони кўпайтиришнинг янги имкониятлари ҳақида хабардорлигини ошириш мақсадида мамлакатмиз вазирликлари, идоралари ва ишбилармон доиралари учун тематик семинарлар ўтказишга келишиб олинди.

Иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашнинг муҳим омили сифатида икки мамлакат ишбилармон доираларини бир-бирига яқинлаштириш бўйича биргаликдаги ишларни фаоллаштиришга ўзаро тайёрлик билдирилди. Шу нуқтаи назардан, савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон–Британия Кенгашининг самарадорлиги қайд этилди ва унинг негизида икки давлат тадбиркорлари ўртасида бевосита алоқаларни йўлга қўйишга хизмат қилувчи доимий платформа сифатида Ўзбекистон-Британия ишбилармонлар Кенгашини ташкил этиш истиқболлари кўриб чиқилди.

Шунингдек, молиявий-техник ҳамкорлиги соҳасига ҳам тўхталиб ўтилди. Жаҳон банки билан биргаликда «Марказий Осиёда иқтисодий тараққиётни самарали бошқариш» (EGED) дастури доирасида Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларни илгари суришда навбатдаги тадбирлар муҳокама қилинди.

Учрашув якунида томонлар белгиланган вазифаларни сифатли ва ўз вақтида бажариш ҳамда юзага келаётган масалаларни тезкор ҳал этиш борасида яқин мулоқотда бўлиб туришга келишиб олдилар.

/«Дунё» АА/.