ИТСВ: Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида саноат ва қишлоқ хўжалиги кооперациясини ривожлантириш бўйича навбатдаги тадбирлар келишиб олинди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Туркманистон ҳукумат делегациясининг мамлакатимизга ташрифи доирасида кеча Тошкент шаҳридаги «Технопарк» саноат мажмуаси ҳудудида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ва саноат салоҳиятининг кўргазмаси ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигидан (ИТСВ) маълум қилинишича, делегация аъзолари Ўзбекистоннинг кимё, нефть-газ, фармацевтика, электротехника, тўқимачилик, ипак, чарм-пойабзал йўналишларидаги стендлари билан танишдилар. Қишлоқ хўжалигининг турли соҳаларига, жумладан, мева-сабзавотчилик, иссиқхона хўжаликлари, уруғчилик, картошкачилик, паррандачилик, балиқчилик ва чорвачиликка оид стендлар ҳам намойиш этилди. Бундан ташқари, Туркманистон делегацияси раҳбари турли-туман харидоргир маҳсулотларни ишлаб чиқаришга йўналтирилган «Технопарк» мажмуасининг саноат қувватлари билан ҳам атрофлича танишди.
Туркманистон томонига Ўзбекистонда иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришни рағбатлантириш доирасида кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида ҳам маълумот берилди. Икки мамлакат корхоналари ўртасида саноат кооперациясини кенгайтириш, истиқболли соҳаларда тажриба ва технологиялар алмашиш бўйича амалий чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
«Дунё» АА