ИТСВ: Жанубий Корея компаниялари Қашқадарё вилояти ЭИЗга қизиқиш билдирмоқда
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Қарши шаҳрида Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг (ИТСВ) Қашқадарё вилояти бошқармаси, Эркин иқтисодий зона дирекцияси раҳбарияти ҳамда «SK Nexilis Co. Ltd» (Жанубий Корея) компаниясининг глобал кенгайтиришни режалаштириш гуруҳи менежерлари Ли Терин ва Ли Жимин иштирокида музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.
ИТСВ маълумотига кўра, учрашувда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга кореялик ҳамкорларни жалб этиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Хусусан, Жанубий кореялик ҳамкорларга ЭИЗда яратилган шарт-шароитлар, инфратузилмавий имкониятлар, хорижий инвесторларнинг қулай фаолият юритиши учун берилаётган имтиёз ва преференциялар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Қўшма ва хорижий корхоналар фаолиятини ташкил этишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди. Жанубий кореялик ҳамкорларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарилиб, инвестиция лойиҳаларини қуриш, ишга тушириш ва келгусида фаолият юритиш жараёнида ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёрлик билдирилди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар истиқболли инвестициявий таклифларни ўрганиш мақсадида турли форматларда ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олди.
«Дунё» АА