ИТСВда энергетика соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича Ўзбекистон-Саудия Арабистони музокаралари бўлиб ўтди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон Бош вазириниг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев кеча Саудия Арабистонининг «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунаян билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) маълумотига кўра, учрашувда қўшма лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш ва қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш соҳасидаги инвестиция ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, томонлар Сирдарё иссиқлик электр станцияси негизида қуввати 1500 МВт бўлган комбинациялашган циклли иссиқлик электр станциясини қуриш лойиҳасини амалга оширилишини, шунингдек, Бухоро вилоятида қуввати 500 МВт бўлган иккита шамол электр станциясини қуришга тайёргарлик кўриш жараёнини ўрганиб чиқдилар. Режалаштирилган чора-тадбирларни амалга оширишни жадаллаштириш ва барча лойиҳаларни тезроқ ишга тушириш бўйича аниқ амалий чора-тадбирлар кўриш бўйича келишувга эришилди.
Компания томонидан Ўзбекистонда янги йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назарда тутган ҳолда инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди. Шу нуқтаи назардан, Қорақалпоғистон Республикасида қуввати 1,5 ГВт гача бўлган шамол электр станцияларини қуриш бўйича янги инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш имкониятлари тўғрисида фикр алмашилди.
Ушбу лойиҳалар Ўзбекистон ҳукуматининг 2030 йилга бориб шамол электр станциялари томонидан ишлаб чиқарилаётган электр энергиясини 30 ГВтга етказишга қаратилган мамлакат энергетика балансини диверсификация қилиш дастурининг бир қисми эканлиги таъкидланди. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, чиқарилаётган углерод чиқиндиларини йилига 1,6 миллион тоннага камайтириши ва шу билан 2031 йилгача мамлакатнинг энергия қувватининг 40 фоизини қайта тикланадиган энергияга ўтказиш мақсадларига ҳисса қўшиши кутилмоқда.
Музокаралар якунида қўшма лойиҳаларни жадал амалга оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш ва янги келишувлар ҳамда ташаббусларни ишлаб чиқишга ўзаро интилиш мавжудлиги билдирилди.
«Дунё» АА