ИТСВда Корея Республикаси Президенти ҳузуридаги Шимолий иқтисодий ҳамкорлик қўмитаси раиси билан музокаралар ўтказилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ)да вазир ўринбосари Бадриддин Абидов Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 30 йиллигини нишонлаш доирасида мамлакатимизда бўлиб турган Корея Республикаси Президенти ҳузуридаги Шимолий иқтисодий ҳамкорлик қўмитаси раиси Пак Чон Су билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
ИТСВ маълумотига кўра, учрашув чоғида икки томонлама кун тартибининг долзарб масалалари, шунингдек, Ўзбекистон Президентининг 2021 йилнинг декабрь ойида Корея Республикасига давлат ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувларнинг ижроси муҳокама қилинди.
Жанубий Корея делегацияси томонидан ҳамкорликнинг асосий йўналишларига, хусусан, 2017 йилда мамлакат Президенти Мун Чже Ин Корея Республикасининг шимолидаги давлатлар билан иқтисодий ва сиёсий ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида таклиф этган "Янги Шимолий сиёсат" доирасида кўп томонлама шерикликни кенгайтириш бўйича ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирилди.
Ўзбекистон томони жорий йилда “Янги Шимолий сиёсат” доирасида Корея Эксимбанки билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, KOICA орқали грант маблағларини жалб қилиш ҳамда Корея Республикаси ҳукуматининг беғараз ёрдами, шунингдек, Ўзбекистонда “яшил” иқтисодиётни ривожлантириш дастурини кенгайтириш орқали Корея Республикаси билан кўп томонлама ва стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини таъкидлади.
Тадбир якунида кун тартибидаги устувор йўналишлар бўйича ҳамкорликни янада чуқурлаштириш юзасидан навбатдаги қўшма амалий ҳаракатлар келишиб олинди.
“Дунё” АА