Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

ИТСВда ўтказилган брифингда мамлакатимизнинг инвестиция ва ташқи савдо фаолиятининг 2020 йилдаги якунлари ҳамда 2021 йил режалари муҳокама қилинди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
ИТСВда ўтказилган брифингда мамлакатимизнинг инвестиция ва ташқи савдо фаолиятининг 2020 йилдаги якунлари ҳамда 2021 йил режалари муҳокама қилинди

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида (ИТСВ) 12 январь куни вазирликнинг 2020 йилдаги фаолияти якунлари таҳлили ва 2021 йилга мўлжалланган устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган очиқ мулоқот шаклидаги брифинг бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

ИТСВ маълумотига кўра, тадбирда Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов, инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосарлари, Ташқи ишлар вазирлиги, тижорат банклари ва бошқа идоралар раҳбарияти, оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Учрашув очиқ суҳбат тарзида ўтказилиб, унда иштирокчилар эришилган натижалар доирасида кенг кўламли долзарб масалаларни атрофлича муҳокама қилиш имконига эга бўлдилар.

Хусусан, ўтган йили инвестиция ва ташқи савдо фаолияти соҳаларида кенг кўламли ишлар амалга оширилгани маълум қилинди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2020 йилнинг якунлари бўйича асосий воситаларга киритилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 101,5 фоизни ни ёки 6,6 миллиард долларни ташкил этди. Инвестиция дастури доирасида 197 лойиҳа амалга оширилди ва шунинг ҳисобига 38 минг иш ўрни яратилди. Бундан ташқари, ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида жами 59,1 триллион сўмлик 10 минг 586 лойиҳа амалга оширилди ва бу 131,5 мингта янги иш ўрни ташкил этилишига имкон берди.

Шунингдек, учрашувда ташқи савдо фаолияти кўрсаткичлари кўриб чиқилди – жумладан, 2020 йил якунларига кўра, экспорт ҳажми 15,1 миллиард долларни ташкил этгани таъкидланди. Шу билан бирга, 47 турдаги янги маҳсулотларни экспортга етказиб бериш йўлга қўйилди ва бир қатор мамлакатларнинг янги истиқболли бозорларига чиқишга эришилди.

Ушбу натижаларга эришишда пандемиянинг республика ва ҳамкор мамлакатлар иқтисодиётига салбий таъсирини бартараф этишни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат томонидан ўз вақтида кўрилаётган чора-тадбирларнинг муҳим аҳамият касб этаётгани алоҳида таъкидланди. Мазкур чора-тадбирлардан бири тадбиркорлар ва экспортчилар билан бевосита ишлаш, пандемиядан муносабати билан жорий этилган чекловлар билан боғлиқ муаммоларни таҳлил қилиш, шунингдек, ҳар бир тадбиркорлик субъекти билан алоҳида ишлашга қаратилган ёндашув асосида тезкор ва самарали ечимларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун асосий вазирликлар, идоралар ва давлат органларидан иборат Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг ташкил этилганидир. Комиссия аъзоларининг жойларга чиққан ҳолда олиб борган ишлари натижасида ўтган йил якунларига кўра, 98 мингдан зиёд корхона фаолияти манзилли ўрганилиб, 5 минг 902 та корхонанинг 6 минг 235 та муаммоли масаласи аниқланди. Уларнинг ҳар бири тегишли вазирликлар, идоралар, тижорат банклари, маҳаллий ҳокимликлар ва республиканинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари билан яқин ҳамкорликда ҳал этилди.

Бундан ташқари, Комиссия вазифаларига тадбиркорлик билан шуғулланиш шароитларини яхшилаш ва инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари ва экспортчиларга амалий ва молиявий кўмак беришга қаратилган тизимли механизмларни ишлаб чиқиш ҳам киритилди. Ушбу ечимлардан бири замонавий молиялаштириш услубларидан фойдаланган ҳолда экспортни молиялаштириш механизмини жорий этиш бўлди. Айланма маблағларни тўлдириш мақсадида экспорт қилувчиларга берилган кредитлар миқдорининг 50 фоизигача бўлган қисмини кафолатлаш тартиби ҳам йўлга қўйилди.

Қолаверса, брифинг давомида Вазирлик раҳбарияти яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболдаги устувор вазифалар, янги тамойиллар ва иш механизмлари тўғрисида батафсил сўзлаб, амалдаги йил учун режалар билан ўртоқлашди ва 2021 йилда инвестиция ва ташқи савдо фаолиятида кутилаётган кўрсаткичлар ҳақида маълумот берди.

Шундай қилиб, прогнозга асосан, хорижий инвестициялар ҳажми 10,5 млрд долларни ташкил этади, шундан 7,6 миллиард доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестициялардир. Ўз навбатида, 226 та йирик, юқори иқтисодий аҳамиятга эга саноат лойиҳа ишга туширилади ва 34 мингта иш ўрни ташкил этилади.

Ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида 94,8 триллион сўмлик маблағ ўзлаштирилиши ва 7 минг 106 инвестиция лойиҳаси ишга туширилиши режалаштирилган бўлиб, бунинг натижасида қарийб 162 мингга янги иш ўрни яратилади.

Шу нуқтаи назардан, жорий йилда Республика, МДҲ мамлакатлари, Марказий ва Жанубий Осиё, Туркия, Жанубий Корея ҳамда Хитой импортининг таркиби ўрганилиши, шунингдек, тармоқ ва ҳудудларнинг инвестиция ҳамда саноат салоҳиятининг батафсил таҳлили ўтказилиши ҳақида сўз борди. Ушбу кўрсаткичларни ўзаро таққослаш инвестиция таклифларини ишлаб чиқишга янгича ёндашиш имконини беради ва ушбу лойиҳаларни амалга оширишнинг юқори иқтисодий самарасини таъминлайди.

Шунингдек, 2021 йилда қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, ипакчилик, электротехника ва бошқа соҳаларда экспорт ҳажмининг сезиларли даражада оширилиши ҳисобига экспортнинг кутилаётган миқдори 17 миллиард доллардан ортиқ бўлиши таъминланиши маълум қилинди. Шу билан бирга, 2 мингдан зиёд янги корхоналарни экспорт фаолиятига жалб этиш ва 120 янги турдаги тайёр маҳсулот экспортини йўлга қўйиш режалаштирилганлиги тўғрисида маълумот берилди.

Тадбирда 2021 йилда тадбиркорлар ва экспортчиларга амалий кўмак бериш бўйича қилиниши режалаштирилган ишларнинг янги механизмлари ҳақида сўз юритилди. Жумладан, инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишини кунлик мониторинг қилиш ва уларнинг тармоқлар ва ҳудудлар кесимидаги жорий ҳолати бўйича ҳафталик ҳисобот тизими яратилиши муҳокама этилди. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосарлари, тегишли тармоқ идоралари ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларига лойиҳаларни ўз вақтида ишга туширилиши учун шахсий жавобгарлик белгиланган.

Брифинг давомида савол-жавоблар сессияси ташкил этилди. Унда иштирокчилар хорижий мамлакатлар билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари, халқаро молия институтлари ва тараққиёт бўйича ҳамкорлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, хорижий инвесторларни қўллаб-қувватлаш, пандимиядан кейинги даврда иқтисодий ўсишни рағбатлантириш бўйича чора-тадбирлар кўриш, шунингдек, ижтимоий ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга оид тўлиқ маълумотларга эга бўлишди.

Шунингдек, вазирлик томонидан бошқа идоралар, давлат органлари ва тижорат банклари билан ҳамкорликда вилоятларнинг ижтимоий-иқтисодий ўсишини рағбатлантириш, шу жумладан, «иқтисодий ўсиш нуқталари»ни аниқлаш усуллари, туман ва шаҳарлар даражасида маҳаллий ҳокимият органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тизими бўйича олиб борилаётган ишлар, шунингдек, маҳаллалар раислари билан бу йўналишда ҳамкорлик қилиш шакли ОАВ вакилларининг эътиборини ўзига жалб этди.

Брифинг якунларига кўра, иштирокчилар бундай тадбирларни тизимли асосда ўтказиш зарурлиги тўғрисида келишиб олдилар. Шу билан бирга, улар давлат органларининг оммавий ахборот воситалари билан доимий ва очиқ мулоқоти долзарб муаммоларни ўз вақтида аниқлаш, уларни ҳар томонлама муҳокама қилиш ва истиқболли ечимларни ишлаб чиқишда самарали восита бўлиб хизмат қилишини таъкидлади.

Ўзаро ишонч руҳида якунланган суҳбат брифинг иштирокчиларининг келгусида янада фаол ҳамкорлик қилишга бўлган истакларини мустаҳкамлади.

«Дунё» АА