ИТСВда Венгрия, Қирғизистон ва Тожикистон билан инвестициявий ҳамда савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Кеча Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов раҳбарлигида Ўзбекистоннинг Венгрия, Қирғизистон ва Тожикистон билан инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорлиги масалалари ҳамда уни фаоллаштиришнинг амалий чораларини муҳокама қилишга бағишланган видеоконференция алоқаси воситасидаги йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра, йиғилишда вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий ҳокимият органларининг раҳбарлари, Ўзбекистоннинг Венгрия, Қирғизистон ва Тожикистондаги дипломатия ваколатхоналари раҳбарлари, шунингдек, юқорида қайд этилган мамлакатлардаги тадбиркорлар билан бевосита ҳамкорлик қилаётган ишбилармон доираларнинг вакиллари иштирок этди.
2021 йилда Венгрия, Қирғизистон ва Тожикистон билан ўтказилган юқори даражадаги тадбирлар юксак амалий аҳамият ва самарадорликка эга бўлиб, улар якунида тегишли «Йўл хариталари» қабул қилингани таъкидланди. Йиғилиш давомида амалдаги келишувларнинг бажарилиши атрофлича кўриб чиқилди ҳамда юзага келган масалалар таҳлил қилиниб уларни тезкор ҳал қилиш йўллари ишлаб чиқилди, тегишли кўрсатмалар берилди.
Хусусан, ушбу давлатлар билан тузилган икки томонлама шартномаларни инвентаризация қилиш, муаммоли масалалар устида иш олиб бориш мақсадида хорижий ҳамкорлар билан қўшимча музокаралар ташкил этиш, шунингдек, тасдиқланган инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш ва уларнинг ташаббускорларига амалий кўмак кўрсатиш вазифаси қўйилди.
Тармоқ бирлашмалари раҳбарлари томонидан инвестициявий ва савдо ҳамкорлигини ривожлантиришнинг ҳозирги ҳолати, шунингдек, келгусидаги режалари тўғрисида ҳисоботлар тақдим қилинди. Юқорида қайд этилган мамлакатлар билан иқтисодий муносабатларни чуқурлаштириш мақсадида мавжуд имкониятлардан максимал даражада фойдаланиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Йиғилиш якунида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига қисқа муддатда янги истиқболли инвестициявий лойиҳалар ҳамда савдо битимларининг рўйхатларини тақдим этиш, шунингдек, келишувларга эришиш учун хорижий ҳамкорлар билан музокараларни фаоллаштириш топширилди.
«Дунё» АА