Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Камбағалликни қисқартиришга бағишланган II халқаро форум иштирокчиларига

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Камбағалликни қисқартиришга бағишланган II халқаро форум иштирокчиларига

Ҳурматли форум иштирокчилари!
Хонимлар ва жаноблар!
Ўзбекистон заминида иккинчи бор ўтказилаётган камбағалликни қисқартириш бўйича халқаро форумда иштирок этаётган Сиз, азиз меҳмонларни самимий қутлаб, барчангизга ўзимнинг чуқур ҳурмат ва эҳтиромимни изҳор қиламан.
Ҳозирги таҳликали дунёда камбағалликни қисқартириш масаласи олдимиздаги энг муҳим вазифалардан бири эканини барчамиз яхши англаб турибмиз. Бу муаммога илғор тажриба ва янги ёндашувлар асосида биргаликда ечим топиш ҳамда уларни ҳаётга изчил татбиқ этиш бугун ҳар қачонгидан ҳам долзарбдир.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида Ўзбекистон томонидан илгари сурилган ташаббус доирасида ўтказилаётган мазкур анжуман камбағалликни қисқартиришга қаратилган янги ғоялар ва амалий чоралар ишлаб чиқиш бўйича фойдали халқаро мулоқот майдонига айланди, деб айтишга барча асослар бор.
Ушбу платформа мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш мақсадида бошлаган улкан ислоҳотларимизни янада бойитиб, катта ижобий ўзгаришларга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Бунинг яққол мисоли сифатида ўтган бир йилда мамлакатимизда камбағаллик даражаси 17 фоиздан 14 фоизга пасайиб, 1 миллион фуқаро камбағалликдан чиқарилганини алоҳида таъкидлаш лозим.
Бундай натижаларга эришишимизда аҳолини замонавий касб-ҳунарларга ўқитиш, уларга муносиб иш ўринларини яратиш, тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган тизимли
ва узоқни кўзлаган сиёсатимиз ҳал қилувчи омил бўлмоқда.
Маҳаллаларда ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш орқали мамлакатимиздаги 2 миллион 300 мингдан зиёд муҳтож оилалар, хотин-қизлар, ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ижтимоий ҳимоя билан тўлиқ қамраб олинди.
Тарихимизда биринчи марта умумхалқ референдуми орқали қабул қилинган янги таҳрирдаги Конституцияда Ўзбекистон ижтимоий давлат, деб эълон қилиниб, инсон қадрини янада улуғлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича давлатнинг конституцион мажбуриятлари алоҳида муҳрлаб қўйилди.
Шу боис, камбағалликни қисқартириш борасида бошлаган кенг кўламли ишларимизни янги босқичга олиб чиқиб, бундан буён ҳам барча йўналишларда “инсон – жамият – давлат” тамойили асосида ислоҳотларни қатъий давом эттирамиз.
Энг аввало, янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли даромадларини оширишнинг “драйвери” бўлган хусусий сектор ва тадбиркорлик учун энг қулай шароитларни яратиб бериш, уларни изчил қўллаб-қувватлаш доимий эътиборимиз марказида бўлади. Хусусан, ишсиз фуқароларни ўқитиш ва ишга жойлаш ташаббусини билдирган фаол тадбиркорларга “ижтимоий контракт” тизими асосида қўшимча имтиёзлар пакети тақдим этилади.
Иккинчидан, “ижтимоий реестр” тизими доирасида камбағал оилаларни индивидуал ёндашув асосида манзилли қўллаб-қувватлаш дастурларини жадал давом эттирамиз.
Учинчидан, давлатнинг ижтимоий мажбуриятларини тўлиқ амалга ошириш мақсадида ногиронлиги бўлган шахслар, хотин-қизлар, нуронийлар, алоҳида эътиборга муҳтож аҳоли қатламларига маҳалланинг ўзида юздан ортиқ ижтимоий хизматларни кўрсатиш йўлга қўйилади.
Тўртинчидан, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш мақсадида аҳоли ўзи танлаган лойиҳаларга “очиқ бюджет” тизими орқали ажратилаётган маблағлар ҳажми кескин кўпайтирилади.
Бешинчидан, инсон капиталини ривожлантириш учун ҳар бир шахснинг сифатли таълим ва тиббиёт хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқларини рўёбга чиқаришга қаратилган ишларимизни тобора кенгайтирамиз.
Ҳурматли анжуман иштирокчилари!
Бугунги форумга нуфузли халқаро ташкилотлар ва ҳамкор давлатлардан 100 дан ортиқ таниқли экспертлар ташриф буюргани ушбу масалага қизиқиш ва эътибор нечоғлиқ катта эканини яққол кўрсатиб турибди.
Албатта, Ўзбекистон камбағалликни қисқартириш бўйича ўз олдига қўйган юксак марраларни амалга оширишда жаҳон ҳамжамияти билан олиб бораётган яқин ҳамкорлигини давом эттиришдан манфаатдордир.
Форум доирасида ишлаб чиқилган янги ёндашувлар ва таъсирчан ечимлар келгусида амалий ҳаётга самарали татбиқ этилади, деб ишонаман.
Фурсатдан фойдаланиб, барчангизга мустаҳкам соғлиқ, шарафли ва масъулиятли фаолиятингизда омадлар, анжуман ишига эса катта муваффақиятлар тилайман.

Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти