Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси ўз вазифасига киришди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Канада элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) этиб тайинланган Элисон Мери Леклерни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, вазир ишонч ёрлиқларини қабул қилиб, элчини масъул лавозимга тайинлангани билан табриклади ва унинг касб тажрибаси Ўзбекистон-Канада ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга ҳисса қўшишига умид билдирди.
Суҳбат давомида кўп қиррали икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди, қўшма кун тартибини кенгайтириш йўллари кўриб чиқилди.
Мунтазам сиёсий ва иқтисодий мулоқотни, хусусан, икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувлар, парламентлараро алоқаларни чуқурлаштириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш орқали фаоллаштиришдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлиги таъкидланди.
Учрашувда минтақавий ва халқаро сиёсатнинг бошқа масалалари бўйича ҳам фикр алмашилди.
Элисон Мери Леклер Ўзбекистонга ва бошқа қатор мамлакатларга элчи бўлиб тайинлангунига қадар Канада ташқи ишлар вазирлигининг Арктика, Евросиё ва Европа департаменти бош директори лавозимида ишлаган.
ТОШКЕНТ, 26 июль. /«Дунё» АА/.