«Катта еттилик» (G7) нинг навбатдаги саммити давлат раҳбарларининг иштирокида ўтказилади
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Буюк Британия жорий йил 11-13 июнь кунлари «Катта еттилик» (G7) саммити давлат раҳбарларининг иштироки билан ўтказилиши режалаштирилаётганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири ЎзА маълумотига таяниб.
«Deutsche Welle»да қайд этилишича, Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон баёнотида кейинги тахминан икки йилда давлат раҳбарлари илк марта юзма-юз мулоқот қилишини эслатган.
Мазкур саммит Англия жануби-ғарбидаги Корнуолле ҳудудидаги Карбис Бэй шаҳарчасида ўтказилиши кўзда тутилмоқда.
Бу вақтга келиб АҚШ президентлигига киришганига ярим йил бўлувчи Жо Байден саммитда илк марта қатнашса, Германия канцлери Меркелнинг бундай форумдаги охирги иштироки бўлади.
Маълумот учун, “Катта еттилик” (G7) халқаро клуб мақомига эга бўлиб, АҚШ, Буюк Британия, Франция, Италия, Канада, Германия ва Японияни ўз ичига олади.
/«Дунё» АА/.