Ким Нам Сок Ўзбекистоннинг IT соҳаси бўйича Корея Республикасидаги фахрий элчиси бўлди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Амалий ташриф билан Жанубий Кореяда бўлиб турган рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Корея Республикаси хавфсизлик ва давлат бошқаруви вазирининг биринчи ўринбосари (2012 йилгача) ва Ўзбекистон рақамли технологиялар вазирининг (аввалги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги) собиқ ўринбосари Ким Нам Сок билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Мулоқот чоғида ҳамкорликда IT соҳасини янада ривожлантириш, Жанубий Кореядаги етакчи IT компанияларни юртимизга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Ким Нам Сок жорий йилнинг апрель ойида Сеул шаҳрида бўлиб ўтган "Uzbekistan Outsourcing Conference" тадбирида сўзга чиқиб, Корея Республикаси ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар ҳар соҳада мустаҳкамланиб бораётганини, ушбу алоқаларнинг мустаҳкамлиги икки давлат учун жуда катта фойда эканлигини ҳамда ёшларга қаратилаётган эътибор ҳақида алоҳида тўхталиб ўтган эди.
Шу билан бирга, учрашув давомида Ўзбекистонда IT соҳасида амалга оширилаётган ишлар, IT компаниялар учун яратилган шарт-шароитлар, жорий этилган имтиёзлар ҳақида фикр алмашилди ҳамда IT ва хизмат кўрсатиш соҳаларида ҳамкорликни янада ошириш масалаларига эътибор қаратилди.
Шунингдек, Ким Нам Сокка Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан Ўзбекистоннинг IT бўйича Жанубий Кореядаги фахрий элчиси бўлиш таклиф этилди.
Ким Нам Сок Ўзбекистонни IT хабга айлантириш бўйича мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қўллаб-қувватлаши натижасида катта ишлар амалга оширилаётганини мамнуният билан қайд этиб, IT бўйича фахрий элчи вазифани бажонидил қабул қилди.