Кобулда Ўзбекистон маҳсулотлари намойиш этилмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Кобул шаҳрида Афғонистон ва Ўзбекистон маҳсулотлари намойиш этиладиган қўшма кўргазма бўлиб ўтмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири «Ўзбекистон Экспортчилари» уюшмаси манбасига асосоланиб.
Ушбу кўргазмада мамлакатимиз ишбилармон доира вакиллари иштирок этишмоқда.
Мазкур кўргазма икки давлат тарихидаги биринчи савдо ярмаркаси бўлиб, у ердаги 100 та жойидан 15 таси ўзбекистонлик сармоядорлар учун ажратилган
Кўргазмада «Ўзбекистон Бизнесни ривожлантириш» уюшмаси раиси Ёрқин Маликов, «Ўзбекистон Экспортчилари» уюшмасининг Афғонистондаги ваколатхонаси раҳбари Асадулло Саяд, уюшманинг ҳудудий бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича раис ўринбосари Дилшод Менглиев ва маҳаллий тадбиркорлар билан ишлаш бўлими ходими Шукрулло Ҳайруллаевлар бошчилигида бир гуруҳ ўзбек тадбиркорлари ҳам қатнашмоқда.
Кўргазмага олиб борилган миллий маҳсулотларга ярмарка иштирокчилари томонидан катта қизиқиш билдирилмоқда ва товарлар алмашинуви бўйича истиқболли ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилмоқда.
/«Дунё» АА/.