Коронавирус пандемияси шароитида Россия билан инвестиция ва савдо-иқтисодий ҳамкорлик механизмлари муҳокама қилинди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

ТОШКЕНТ, 7 аперль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзоқов Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазири Д.Мантуров билан видеоконференция мулоқотини ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик манбасига асосланиб.
Музокаралар чоғида икки томонлама инвестиция ва савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг жорий ҳолати, коронавирус пандемияси туфайли юзага келган глобал инқироз шароитида мамлакатларимиз иқтисодиётининг ўзаро муносабатлари бўйича қўшма чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Манфаатли инвестиция ҳамкорлиги учун истиқболли таклифлар пакети, жумладан, ҳамкорликдаги юқори технологик агросаноат кластерлари, мева-сабзавот ва бошқа турдаги зарур маҳсулотларни сақлаш, қайта ишлаш бўйича қўшма корхоналарни ташкил этишга алоҳида урғу берилди.
Музокаралар якунида томонлар саноат кооперацияси ва савдо келишувларини биргаликда ишлаб чиқишга келишиб олди.