Коронавирус сабаб Қонунчилик палатасида “Ҳукумат соати”ни ўтказиш қолдирилди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Мамлакатдаги коронавирус билан боғлиқ вазият сабаб Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида “Ҳукумат соати” ўтказилиши номаълум муддатга қолдирилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири парламент қуйи палатаси хабарига асосланиб.
Қайд этилишича, депутатлар коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича Ҳукумат томонидан кўрилаётган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаш мақсадида шундай қарорга келишган.
“Жорий йил 7 апрель куни Қонунчилик палатасида “Ҳукумат соати” ўтказилиши режалаштирилган эди. Қуйи палата Кенгашида ушбу йиғилишни ҳозирги кўрилаётган чора-тадбирлар инобатга олинган ҳолда, ўтказмасликка қарор қилинди”, дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, депутатлар замонавий ахборот коммуникация технологияларидан самарали фойдаланган ҳолда мавжуд қонун лойиҳалари устида иш олиб бормоқда. Қонун лойиҳаларидаги кўп масалалар телеграм канали орқали онлайн муҳокама қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизда 18 март соат 15:00 ҳолатига кўра, 15 кишида коронавирус аниқлангани хабар қилинган эди.
UzA