Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

КОРОНАВИРУС ТАДҚИҚОТЛАРИ: бемор қандай шароитда уйда даволаниши мумкин?

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
КОРОНАВИРУС ТАДҚИҚОТЛАРИ: бемор қандай шароитда уйда даволаниши мумкин?

Ўзбекистон инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси экспертлари коронавируснинг енгил шаклига чалинган беморларни даволаш бўйича вақтинчалик клиник қўлланма ишлаб чиқди.

Касалликнинг енгил шаклини юқтириб, уйда ўзини ўзи яккалаган беморларни масофадан туриб даволашнинг илғор халқаро тажрибалари устида ҳам изланишлар олиб борилди. Бу коронавируснинг оғир тури билан касалланган беморларни муваффақиятли даволашда соҳа ходимлари учун қўшимча енгиллик ҳам беради, дейиш мумкин.

Маълумки, Ўзбекистонда COVID-19 инфекциясини юқтириб олган беморлар фақат стационар шароитда кузатувга олинар ва даволанар эди.

Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси матбуот хизмати маълум қилишича, куни кеча Соғлиқни сақлаш вазирлигига топширилган вақтинчалик клиник қўлланма уй шароитида даволанаётган беморлар билан ишлайдиган тиббиёт ходимлари учун алгоритм ҳаракатини акс эттиради. Қўлланмадан беморлар ва уларнинг оила аъзолари учун тавсиялар, бемор уйида ўзини ўзи кузатиш жараёнини акс эттириб, натижасини ёзиб бориши зарур бўлган илова ҳам ўрин олган.

Соғлиқни сақлаш тизими ходимлари учун бугунги кун шароитига тўғри келадиган клиник исботлар, экспертлар хулосалари келтирилган.

Қўлланмада қайд этилганидек, беморни уй шароитида даволаш касалликнинг енгил шакли кузатилганида ёки хасталик аломатларининг кам кўринишида, унинг мураккаблашиш хавфи бўлмаганида тавсия этилади.

UzA