Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Коррупцияга қарши курашиш БМТ минтақавий тузилмаси билан ҳамкорлик қилади

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Коррупцияга қарши курашиш БМТ минтақавий тузилмаси билан ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича минтақавий бошқармаси (БМТ ГЖБ) ўртасида ҳамкорлик режаси тасдиқланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Маълумот учун: БМТ ГЖБ гиёҳвандлик ва халқаро жиноятчиликка қарши курашда етакчи глобал ташкилот ҳисобланади. Ташкилот 1997 йилда БМТнинг Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш дастури ва Халқаро жиноятчиликнинг олдини олиш марказини бирлаштириш орқали ташкил этилган. У дунё бўйлаб минтақавий ваколатхоналар тармоғи орқали ишлайди.

Учрашувда Агентлик директори Акмал Бурхонов, БМТнинг ГЖБ вакили Ашита Миттал иштирок этди.

Томонлар иш режа доирасида белгиланган вазифалар ва ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилишди. Иш режаси Ўзбекистонда коррупцияни олдини олиш йўналишидаги амалиёт ва миллий қонунчиликни такомиллаштириш, коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида жамоатчилик вакилларининг салоҳиятини ошириш каби қатор вазифаларни қамраб олган.

Ушбу йўналишлар доирасида давлат бюджети ва давлат маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган инвестицион лойиҳаларнинг коррупцияга қарши экспертизадан мажбурий ўтказиш тартиб-таомилларини ишлаб чиқиш, Коррупцияни қабул қилишнинг миллий индексини ишлаб чиқиш каби вазифалар белгиланган.

Шу билан бирга мамлакатда коррупция ҳолати, жумладан, тадбиркорлик фаолиятида коррупция хавфи бўйича тадқиқотлар олиб бориш, Агентлик ходимлари ҳамда Агентлик ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг салоҳиятини мустаҳкамлаш каби масалалар ҳам ўрин олган.

Агентлик директори янги Ўзбекистоннинг коррупцияга қарши курашиш сиёсатида халқаро ҳамкорлик устувор йўналишлардан бири экани, ҳозирги кунга қадар бу борада БМТ тузилмалари, хусусан, Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси доимо агентлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорлик билдирди.

Ашита Миттал, ўз навбатида, ҳамкорлик алоқалари янада ривожланаётганидан мамнунлигини билдириб, бошқарма мамлакатимизда Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида сўнгги йилларда олиб борилаётган ўзгаришларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини қайд этди.

Учрашув якунида томонлар имзоланган ҳамкорликда амалга оширадиган тадбирлар режасидаги вазифаларни амалиётга татбиқ этиш ҳар икки томон учун ҳам самарали бўлиши учун тегишли вазифаларни амалга оширишини билдирди.

«Дунё» АА