Куала-Лумпурда Ўзбекистон ва Малайзия Бош прокуратуралари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Малайзия Бош прокурорининг ўринбосари Аҳмад Террирудин бин Моҳд Саллеҳ билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Музокаралар давомида Малайзия томонига мамлакатимиз ҳаётининг барча жабҳаларида, хусусан, суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли янгиланишлар ҳамда олиб борилаётган конституциявий ислоҳотларнинг мазмуни ва туб моҳияти, унинг асосий мақсад ва вазифалари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Аҳмад Террирудин бин Моҳд Саллеҳ мамлакатимизда амалга оширилаётган янгиланиш жараёнларини юқори баҳолади. «Ўзбекистон халқининг таклифлари асосида Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар мамлакатнинг келгуси равнақи ва тараққиёти учун мустаҳкам пойдевор бўлади», деди у.
Суҳбат давомида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш соҳаларида тажриба алмашиш ҳамда прокуратура органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳаларида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича фикр алмашилди.
Учрашув якунида Ўзбекистон ва Малайзия Бош прокуратуралари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.
КУАЛА-ЛУМПУР, 12 апрель. /«Дунё» АА/.