Куала-Лумпурдан муносабат: Ўзбекистон Президентининг Малайзия билан ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича ташаббуслари жуда долзарб
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Малая университети қошидаги Осиё ва Европа институти директори ўринбосари Рой Энтони Рожерс "Дунё" АА учун интервьюсида Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимнинг 17-19 май кунлари Ўзбекистонга буюрган расмий ташрифи якунларини шарҳлади:
– Малайзия Бош вазирининг Ўзбекистонга расмий ташрифи ўзбек-малай дўстлик ва кўп қиррали шериклик муносабатларини янада кенгайтиришга хизмат қиладиган тарихий воқеадир.
Шу нуқтаи назардан Ўзбекистон раҳбарининг сиёсий мулоқотни янада мустаҳкамлаш, халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттириш, гуманитар ва таълим дастурларини амалга ошириш, туризм ва маданий алмашинувни фаоллаштириш муҳимлиги ҳақидаги фикрини қўллаб-қувватлайман.
Шу билан бирга, икки давлат салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш учун савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳаларда амалий ҳамкорликни кучайтириш зарур, деб ҳисоблайман.
Хусусан, 2023 йил якунларига кўра, Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми икки баравардан зиёдга ошди, қўшма корхоналар сони кўпайди. Шунингдек, Тошкент ва Куала-Лумпур ўртасидаги авиақатновлар чистотаси ортиб бормоқда.
Ташриф доирасида ўтказилган Ўзбекистон-Малайзия бизнес форуми якунлари инвестициявий шерикликни кенгайтиришга, инновациялар, саноат, "яшил" энергетика, нефть-кимё, электр техникаси ва электроника, фармацевтика ва бошқа соҳаларда етакчи компаниялар кооперациясига хизмат қилади.
Ўзбекистон Президентининг музокаралар чоғида илгари сурган ташаббуслари долзарблигини алоҳида таъкидламоқчиман. Жумладан, республикада Ўзбекистон-Малайзия саноат зонасини ташкил этиш, қўшма Савдо бўйича қўшма қўмитани Ҳукуматлараро комиссияга айлантириш, "Марказий Осиё + АСЕАН" форматида ташқи ишлар вазирлари мулоқотини тузиш бўйича таклифлари шулар жумласидандир.
Ташриф чоғида имзоланган кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисидаги Қўшма баёнот Ўзбекистон билан Малайзия ўртасидаги савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантиришга хизмат қилишига ишонаман.