Кустанай вилоятидаги ватандошларимиз Ўзбекистон Президенти сайловида 19 октябрь куни муддатидан олдин овоз беради
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Мамлакатимизнинг Қозоғистондаги элчихонаси вакиллари жорий йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайловига муддатидан олдин овоз бериш нуқталарини ташкил этиш масаласини муҳокама қилиш учун Кустанай вилояти Рудний шаҳар маъмурияти, миграция хизмати ва жамоат ташкилотлари раҳбарияти билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Шаҳар мутасаддилари билан бўлиб ўтган музокаралар натижасида 19 октябрь куни Рудний шаҳрида муддатидан олдин овоз бериш нуқталарини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
Бундан ташқари, ўзбек дипломатлари Рудний шаҳрида вақтинча ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари билан ҳам учрашди. Ватандошларимиз билан бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш тартиби тушунтирилди.
Ўзбекистон элчихонаси маълумотига кўра, юртдошларимиз учун Рудний шаҳрининг Тараққиёт ва ижод саройи биносида муддатидан олдин овоз бериш нуқтаси ташкил этилади.
Манзил: Рудний шаҳри, Комсомольский проспекти, 45-уй.
/«Дунё» АА/.