Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ишлари билан танишилди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Президент Шавкат Мирзиёев 30 октябрь куни Тошкент шаҳрида куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш, транспорт инфратузилмасини яхшилаш бўйича олиб борилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишиш мақсадида қатор объектларга ташриф буюрди.
Об-ҳаво ноқулайликлари ва ҳарорат пасайиши даврида инфратузилма объектларида муаммо келиб чиқишининг олдини олиш, йўлларнинг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш каби вазифалар бугунги кунда ўта долзарб аҳамиятга эга бўлиб, бу масалалар Президентимизнинг доимий диққат марказида бўлиб турибди.
Давлатимиз раҳбари мазкур йўналишлардаги ишларнинг бориши ҳамда бунёдкорлик жараёнлари билан танишувни Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи йўл ўтказгичдан бошлади.
Маълумки, бу кўприк Бобур кўчаси бўйлаб Кичик ҳалқа йўли ва темир йўл устидан ўтади. Автомобиллар қатновига қулайликни ошириш мақсадида бу ерда аввалги кўприкка ёндош яна бир эстакада қурилмоқда. У йиғма монолит услубида бўлиб, сифат талабларига мос.
Қурилиш битгач, кўприкнинг эни 46 метрга етади. Бир кеча-кундузда 20 минг транспортни ўтказиш қобилиятига эга бўлади. Илгари бу кўрсаткич 9-10 минг атрофида эди.
Кўприк ёнида 2 та айлана, 4 та ёйсимон шаклдаги чиқиш-тушиш йўли барпо этилмоқда. Бу қайрилиб олиш хавфини йўқотиб, бошқа йўллардаги ҳаракатга қўшилишни осонлаштиради. Шунингдек, кўприк устида пиёдалар ва велосипедлар йўлаклари ҳам кенгайтирилди.
Президент бу ердаги қурилиш жараёни билан танишди. Туташ йўлларда ҳам пиёдалар ва автомобиллар ҳаракатига қулайликларни ошириш, атрофни кўкаламзорлаштириш бўйича кўрсатмалар берди.
Транспорт инфратузилмасида ҳаво портлари стратегик аҳамиятга эга. Бу соҳада “Uzbekistan Airports” акциядорлик жамияти тузилиб, аэропортлар босқичма-босқич модернизация қилинмоқда.
Сўнгги йилларда Тошкент халқаро аэропортининг 2-терминали янгиланиб, ўтказиш қуввати 2 баробар оширилди. Жорий йил бошида яна бир учиб кетиш зали таъмирланиб, қайта очилди. Унда Duty Free дўконлари, “Aрт-базар” савдо мажмуаси, миллий заргарлик ва гастрономия дўконлари, дорихона, она-бола хонаси, намозхона ташкил этилди.
Умуман, уч йиллик реконструкция ишлари натижасида пойтахт аэропортининг жўнаб кетиш терминали майдони 56 минг квадрат метрдан 80 минг квадрат метргача кенгайди.
Айни кунларда яна бир халқаро терминал реконструкция қилинмоқда. Лойиҳага кўра, бинонинг ташқи ва ички кўриниши миллий тусда пардозланади, кириш-чиқиш йўлаклари кенгайтирилади. Меҳмонларни кутиб олиш ва уларга хизмат кўрсатиш учун қулайликлар оширилади. Шунингдек, терминалга ёндош ҳудудлар ободонлаштирилади.
Давлатимиз раҳбари ушбу қурилиш ва ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди. Йўловчиларга хизмат кўрсатишни яхшилаш ва тезкорлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, мутасаддиларнинг иқтисодий ва ижтимоий соҳа объектларининг куз-қишга тайёргарлик ҳолати юзасидан ҳисоботи тингланди. Бу борадаги ишларни жадаллаштириш ва сифатли якунлаш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.
/«Дунё» АА/.