Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

“Кўксарой” қароргоҳида имзоланган ҳужжатлар кўп қиррали Ўзбекистон-Туркманистон муносабатлари янада мустаҳкамланишига хизмат қилади

Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
“Кўксарой” қароргоҳида имзоланган ҳужжатлар кўп қиррали Ўзбекистон-Туркманистон муносабатлари янада мустаҳкамланишига хизмат қилади

“Кўксарой” қароргоҳида ўтган олий даражадаги Ўзбекистон-Туркманистон музокаралари якунида ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов Қўшма баёнот имзоладилар. Унда эришилган асосий келишувлар мустаҳкамлаб қўйилган ҳамда икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва стратегик шерикликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш бўйича узоқ муддатли вазифалар белгиланган.

Давлат раҳбарлари ҳузурида икки мамлакат вазирлик ва идоралари раҳбарлари томонидан битимлар имзоланди. Жами 19 та ҳужжатга имзо чекилди, шулар жумласидан:

— Транспорт-транзит соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида битим;

— Туризм соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

— Амударё сув ресурсларини бошқариш, муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш тўғрисида битим;

— Ташаббусли илмий-тадқиқот лойиҳаларининг қўшма танловини ўтказиш тўғрисида битим;

— 2022-2025 йилларга мўлжалланган савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва саноат кооперациясини ривожлантириш дастури;

— 2022-2024 йилларга мўлжалланган илмий-техник ҳамкорлик тўғрисида дастур;

— 2023-2024 йилларга мўлжалланган ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик дастури;

— Ўзбекистон-Туркманистон чегараолди савдо зонаси – Савдо марказини ташкил этиш ва фаолиятини тартибга солиш тўғрисидаги Ҳукуматлараро битим қоидаларининг амалий ижросини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режаси.

Шунингдек, кимё тармоғи, божхона, темир йўллар, музейлар, адлия, ёшларга доир сиёсат, телерадиоэшиттириш ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик юзасидан қатор ҳужжатлар имзоланди.

“Дунё” АА