Кўксарой қароргоҳида Мўғулистон Президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Бугун Кўксарой қароргоҳида мамлакатимизга давлат ташрифини амалга ошираётган Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсухни расмий кутиб олиш маросими бўлди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, қароргоҳ олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий кутиб олди ва шоҳсупага таклиф қилди. Ҳарбий оркестр икки мамлакат давлат мадҳияларини ижро этди.
Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.
Биргаликда суратга тушиш маросимидан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.
Эслатиб ўтамиз, кеча Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Олий мартабали меҳмон ташрифининг дастурига мувофиқ, Тошкент шаҳрида олий даражадаги музокараларўтказилиши кўзда тутилган. Ўзбекистон-Мўғулистон дўстлик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилади.