Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон ва Туркия Президентларининг тор доирадаги музокаралари бўлиб ўтди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған бугун тор доирада музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, етакчилар Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ўзаро ҳурмат, дўстлик ва ишончга асосланган кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашдилар.
Учрашувда асосий эътибор стратегик шериклик муносабатлар даражасини юксалтириш, икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, парламентлараро, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш масалаларига қаратилди.
Кейинги йилларда икки томонлама ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашди. Ҳукуматлар, вазирлик ва идоралар, ҳудудлар даражасида доимий мулоқотлар йўлга қўйилган. Олий даражада эришилган келишувлар изчил амалга оширилмоқда.
Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған кооперация лойиҳалари ва дастурларини амалга ошириш орқали савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни янада ривожлантириш Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорлигининг муҳим йўналиши эканини қайд этдилар.
Шу маънода, мамлакатларимизнинг катта салоҳияти ва имкониятларини, шу жумладан Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия механизмидан фаол фойдаланиш орқали рўёбга чиқариш зарурлиги таъкидланди.
Давлат раҳбарлари минтақавий ва халқаро кун тартиби юзасидан фикр алмашар эканлар, мамлакатларимизнинг позициялари ўхшаш эканини қайд этдилар. Кўп томонлама халқаро институтлар доирасидаги икки томонлама ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.
«Дунё» АА