Латвияда Наврўз байрами нишонланди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон элчихонаси томонидан Озарбайжон, Қозоғистон ва Туркия дипломатик ваколатхоналари билан биргаликда Рига шаҳрида Наврўз байрами муносабати билан маданий-маърифий тадбир ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Тадбирда Латвия расмийлари, ижтимоий-сиёсий, илмий-академик, ишбилармон доиралари ва ўзбек маданий маркази вакиллари иштирок этди.
Маросимнинг очилиш қисмида элчихона вакиллари сўзга чиқиб, Наврўз байрами қадимги қадриятларимизни эъзозлаш анъаналари, хусусан, меҳр-оқибат, хайру-саховат, бунёдкорлик, бағрикенглик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик каби юксак ғояларни ўзида мужассам этганлигини таъкидладилар.
Йиғилганларга жорий йилда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси ҳақида маълумот берилди.
Тадбир давомида барча иштирокчи давлатлар ўз миллий стендларини тақдим этишди. Ўзбекистон миллий стендида мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳиятига оид маълумотлар, миллий либослар, каштачилик ва бошқа халқ амалий санъати намуналари намойиш этилди.
"Халқлар дўстлиги" ансамбли томонидан ижро этилган миллий ўзбек рақслари, куй ва қўшиқлари барчага байрамона кайфият улашди.
Шу ўринда таъкидлаш керакки, Ригада ташкил этилган Наврўз байрами Латвия жамоатчилигига туркий давлатлар маданияти ва миллий анъаналари билан яқиндан танишиш учун имконият яратди.