Латвияда овоз бериш жараёни бошланди

Маҳаллий вақт билан 8.00 да (Тошкент вақти билан 10.00 да) мамлакатимизнинг Латвиядаги элчихонаси ҳузурида ташкил этилган 24-сайлов участкасида Ўзбекистон Президенти сайловида овоз бериш бошланди, деб хабар беради « Дунё » АА мухбири.

Элчихона маълумотларига кўра, овоз бериш Ўзбекистон давлат мадҳияси садолари остида бошланган. Рига университетларида таҳсил олаётган талабалар илк сайловчилар бўлди.

Латвияда Covid-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошиши туфайли 21 октябрдан бошлаб мамлакатда кучайтирилгав чекловлар жорий этилган. Ушбу ҳолат, шунингдек, мезбон мамлакат қонунчилиги талабларини инобатга олган ҳолда, овоз бериш жараёни санитария-эпидемиологик хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилинган ҳолда ташкил этиляпти. Жумладан, сайлов участкаси жойлашган элчихона биноси олдиндан дезинфекцияловчи воситалар ва юз ниқоблари билан тўлиқ таъминланди. Сайловчилар ўртасида 1,5 метрлик ижтимоий масофага амал қилинмоқда.

/« Дунё » АА/.