Латвиядан муносабат: Расмий Париж Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ортга қайтмас ислоҳотлар дастурини ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Латвия Фанлар академияси Иқтисодиёт институти директори Нина Линде "Дунё" АА учун интервьюсида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 11-13 март кунлари Францияга буюрган давлат ташрифи якунлари ҳақидаги фикрларини билдирди:
–Ўзбекистон Президентининг Францияга ташрифи нафақат "бешинчи республика" билан муносабатларни юқори даражада фаоллаштириш бўйича расмий Тошкентнинг фаол ташқи сиёсий курсининг мантиқий давоми, балки икки давлат ўртасидаги шериклик муносабатларини кенгайтиришга қўшимча туртки беришга қаратилган изчил қадам сифатида ҳам баҳоланмоқда.
Ушбу ташрифнинг аҳамияти икки давлат раҳбарлари томонидан Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш бўйича тарихий қарор қабул қилингани билан изоҳланади.
Франция ва Ўзбекистон етакчиларининг кенг қамровли музокаралари кун тартибига нафақат икки томонлама шерикликнинг долзарб жиҳатлари, балки минтақавий ҳамкорлик ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалалари ҳам киритилган.
Эммануэль Макроннинг Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ортга қайтмас ислоҳотлар дастурини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳақидаги баёноти давлатингиз раҳбари раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга берилган юксак баҳодир.
Расмий Парижнинг Ўзбекистонни ЖСТга аъзо бўлишида ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ёрдам беришга тайёрлиги ҳамда Европа Иттифоқи билан Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимнинг имзоланиши, шубҳасиз, икки томонлама муносабатлар даражасининг кўзгуси сифатида баҳоланиши керак.
Шунингдек, Ўзбекистон Президентининг Парижга ташрифи давомида томонлар "яшил" энергия, хомашё қазиб олиш ва қайта ишлаш, инновацион қишлоқ хўжалиги, сув таъминоти, логистика, инфратузилмани ривожлантириш, туризм ва бошқа соҳаларда янги йирик лойиҳаларни илгари суриш бўйича келишиб олди.
Ўзбекистон раҳбари тадбиркорлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш ва ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга оширишга хорижий инвесторларни жалб этиш, кенг қамровли ўзбек-француз ҳамкорлигини йўлга қўйиш учун мустаҳкам пойдевор яратди.