Латвиядан муносабат: Сайловга тайёргарлик юқори даражада бўлди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Латвиянинг “Tvnet.lv” янгиликлар порталида Ўзбекистон Президенти сайловига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Tvnet.lv” – мамлакатдаги энг йирик янгиликлар порталларидан бири ҳисобланади, унда латиш ва рус тилларида материаллар бериб борилади.
Мақолада латвиялик ўқувчилар эътиборига сўнгги 5 йил давомида Ўзбекистонда давлат бошқарувининг деярли барча соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, пул-кредит сиёсатини либераллаштириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва инсон ҳуқуқлари соҳасида қўлга киритилган улкан ютуқлар ҳақидаги маълумотлар ҳавола этилди.
Нашр халқаро кузатувчилар ва жаҳон оммавий ахборот воситалари вакиллари амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг ғалабасини олдиндан башорат қилганини таъкидлаган. Шавкат Мирзиёев 2016 йилда Президент этиб сайланганидан сўнг мамлакатда ҳам, халқаро майдонда ҳам тан олинган муҳим ижобий ўзгаришларни амалга оширди, дея қайд этади Латвия янгиликлар партали.
Материалда халқаро кузатувчилар, жумладан, Европа парламенти вакиллари сайловга тайёргарлик «самарали ва юқори даражада» бўлгани, овоз бериш жараёни давомида ҳеч қандай жиддий қоидабузарликлар кузатилмаганини эътироф этди, деб ёзади “Tvnet.lv”.
/«Дунё» АА/.