Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Латвиянинг нуфузли журналида «Uzbekistan GTL» заводининг очилиши ҳақида мақола эълон қилинди

Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Латвиянинг нуфузли журналида «Uzbekistan GTL» заводининг очилиши ҳақида мақола эълон қилинди

Латвиянинг «Freecity» журналида Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида янги «Uzbekistan GTL» заводи ишга туширилгани ҳақида мақола чоп этилди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

Мақолада Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш бўйича гигант корхона - «Uzbekistan GTL» мажмуасининг очилиш маросими иштирок этгани маълум қилинган.

Нашрнинг хабар беришича, лойиҳанинг қиймати 3,42 миллиард АҚШ долларига тенг. Бу ерда нефть маҳсулотлари ва углеводород хом ашёсидан 1 миллиард доллардан ортиқ импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши маълум қилинган.

«Бундай йирик мажмуа шу пайтгача жаҳонда фақат 4 та давлатда – Қатар, Нигерия, Жанубий Африка Республикаси ва Малайзияда барпо этилган, холос, - дейилади нашрда. - Заводда Япония, Жанубий Корея, Сингапур, АҚШ, Германия, Италия, Буюк Британия, Россия, Хитой каби 24 та давлатдаги 130 га яқин етакчи корхонада тайёрланган 10 мингдан зиёд ускуналар ўрнатилган. Технологик ечимлар, ускуна ва жараёнларни қўллаш учун 140 та халқаро лицензия ва патент олинган. Уларнинг аксарияти дунёда ягона ва ноёб»

Журнал завод йилига 3,6 миллиард кубометр табиий газни қайта ишлаб, 307 минг тонна авиакеросин, 724 минг тонна дизель ёқилғиси, 437 минг тонна нафта, 53 минг тонна суюлтирилган газ тайёрлаш қувватига эга эканига эътибор қаратган. Яна шундай технологик имконият борки, мажмуа бешта режимда ишлай олади. Қайси маҳсулотга кўпроқ буюртма бўлса, шунга мослашиб, ўша товар ҳажми оширилади.

Мақолада давлатимиз раҳбари заводнинг бошқарув марказида бўлиб, у ерда ишлаб чиқариш, мониторинг ва хавфсизликни таъминловчи бутун тизим бошқариб борилишини кўздан кечиргани ҳақида баён этилган.

Нашр ўз ўқувчилари эътиборига Тошкент, Навоий, Фарғона, Бухоро вилоятлари ва Устюртда яна 5 та кимё технологик кластери ташкил этилаётгани ҳақидаги маълумотни ҳам ҳавола қилган.

«Президент завод атрофида ишлаб чиқаришни сателлит асосида ривожлантириш, ишчилар учун уй-жойлар, спорт ва маданият масканлари қуриш бўйича кўрсатмалар берди», - дейилади манбада.

«Freecity» журналида эълон қилинган мақола интиҳосида «Uzbekistan GTL» заводининг қурилиш лойиҳалари ва Шўртан газ-кимё мажмуасини кенгайтириш янги Ўзбекистоннинг янги саноат даврини шакллантиришда муҳим босқич ҳисобланади», деб таъкидланган.

/«Дунё» АА/.