"LETA" АА: Термиз шаҳридаги халқаро транспорт-логистика хаби БМТ Глобал таъминот тармоғига қўшилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Латвиянинг "LETA" ахборот агентлиги "Термиз шаҳридаги халқаро транспорт-логистика хаби БМТ Глобал таъминот тармоғига қўшилди" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
"Шу йил 11 февраль куни Термиз шаҳридаги Халқаро кўп функцияли транспорт ва логистика хабига Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича олий комиссари бошқармаси (БМТ ҚБОКБ) Глобал таъминот тармоғи омбори мақоми берилиши муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтди", – дея маълум қилинган манбада.
Қайд этилганидек, тадбирда Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев, БМТ Бош котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили ўринбосари Индрике Ратватте, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий мувофиқлаштирувчиси Сабине Махл, ҚБОКБ минтақавий вакили Думитру Липкану, ҚБОКБнинг Афғонистон бўлими раҳбари Арафат Жамол, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, божхона ва чегара хизматлари раҳбарияти ва бошқалар иштирок этди.
Хаб Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан 2022 йилда БМТ, халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлардан Афғонистон ва бошқа давлатларга гуманитар ёрдамни марказлаштирилган ҳамда манзилли етказиб беришни таъминлаш мақсадида "TERMEZ CARGO CENTRE" МЧЖ негизида ташкил этилди.
"Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясидаги нутқида жаҳон ҳамжамиятини Афғонистон муаммосини ҳал этишда бирлашишга чақирар экан, афғон халқига кўрсатилаётган инсонпарварлик ёрдами заифлашмаслиги кераклигини таъкидлаган эди", – деб ёзган "LETA" АА.