Литванинг янги элчиси Ўзбекистондаги вазифасини бажаришга киришди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов бугун Литва элчиси (қароргоҳи Остона шаҳрида) Гинтаутас Васюлисдан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди, деб хабар бермоқда « Дунё » АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон - Литва муносабатларини фаоллаштиришга икки томон ҳам тайёр экани тасдиқланди, турли соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича аниқ таклифлар муҳокама қилинди, минтақавий ва халқаро тузилмалар доирасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
Гинтаутас Васюлис 2020-2022 йилларда Литванинг Ўзбекистондаги диломатия миссиясига раҳбарлик қилган Эйтвидас Баярунасни алмаштирди.
« Дунё » АА