Лондонда бўлиб ўтган нуфузли кинофестивалда Шароф Рашидов ҳақидаги фильм "Энг яхши ҳужжатли фильм" номинацияси ғолиби деб топилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Шу йилнинг 24-28 май кунлари Лондонда бўлиб ўтган олтинчи Британия кинофоруми —"ECG Film Festival" доирасида бир қатор кинофильмларнинг тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
"ECG Film Festival" Евроосиё минтақасида кинематографияни ривожлантириш платформаси ҳисобланади. Фестивалдан кўзланган мақсад Евроосиё киносини инглиз тилида сўзлашувчи маконда тарғиб қилиш ва Евроосиё кино саноати ижодкорларини бутун дунё бўйлаб таништиришдан иборат. Фестиваль 2015 йилдан буён ҳар йили Лондонда шаҳрида анъанавий тарзда ўтказмоқда.
Жорий йилги кинофестивалга 22 мамлакатдан юзлаб талабгорлар орасидан "Энг яхши ҳужжатли фильм" йўналишида режиссёр Шуҳрат Хайтовнинг "Sharaf Rashidov-the Inspirer for the Development of Mirzachul" ("Шароф Рашидов – Мирзачўл ривожланишининг илҳомлантирувчиси") номли фильми ғолиб деб топилди.
Мазкур фильм Лондондаги "Premier Cinemas Romford" кинотеатрида намойиш этилди. Унда томошабинларга машҳур давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидовнинг ҳаёт йўли очиб берган.
Фильм сюжети 1960 йиллардаги Мирзачўлнинг ўзлаштирилиши ҳақидаги ҳикояга асосланган. Ҳужжатли фильмда ўша йиллардаги воқеалар иштирокчилари, меҳнат фахрийлари, қурувчилар, механизаторлар, шунингдек, тарихчилар, иқтисодчилар, журналистлар ва сиёсатшунослар билан суҳбатлар ўрин олган.
Британиялик маданият ва санъат вакиллари билан ўтказилган суҳбатлар давомида улар фильмнинг тарихий аҳамиятга эга эканлигини, Мирзачўлни ўзлаштириш каби улкан ишларда ўзбек халқи томонидан кўрсатилган қаҳрамонликлар эътироф этилди.