Лондонда минтақавий ва халқаро хавфсизлик масалалари муҳокама қилинди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилигидаги делегация Лондонга ташриф чоғида Халқаро стратегик тадқиқотлар институти (IISS) вакиллари - «Strategic Survey» журнали муҳаррири Найжел Гулд-Дэвис, Яқин Шарқ мамлакатлари бўйича тадқиқотчи Эмиль Хокейм, Марказий Осиё ва Афғонистон бўйича мутахассис Рожер Кангас билан учрашди, деб хабар «Дунё» АА мухбири.
Учрашув чоғида Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатдаги устувор йўналишлари, Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, Афғонистондаги вазиятни минтақавий ва халқаро хавфсизликка таъсири нуқтаи назаридан ривожлантириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Британиялик экспертларга Ўзбекистондаги демократик ва бозор ислоҳотлари, мамлакатнинг янада ривожланиш стратегияси ҳақида ҳам маълумот берилди. Ўзбекистоннинг долзарб минтақавий масалалар бўйича позицияси тушунтирилди.
IISS вакиллари Ўзбекистон таҳлилий марказлари билан ҳамкорликни ривожлантириш, хусусан, қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш, илмий семинар ва конференциялар ўтказиш, шунингдек мақолалар эълон қилишга қизиқиш билдирди.
IISS халқаро хавфсизлик муаммоларини ўрганиш соҳасида дунёдаги етакчи «ақл марказлари»дан бири ҳисобланади. Институт мудофаа ва хавфсизлик соҳасида «The Military Balance», «Adelphi Papers», «Strategic Survey», «Survival», «Strategic Dossier» и «Strategic Comments» каби журналларни нашр этади.
«Дунё» АА