Мақсуда Ворисова: “Уй-жойлар ва коммунал хизматларнинг ижтимоий мақбуллигини таъминлаш асосий мақсадимиз”
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Президентликка номзод Мақсуда Ворисова аҳолининг йил сайин ўсиб бориши натижасида уй-жой ва коммунал хизматларга бўлган талаб ҳам ошиб боришини ҳисобга олган ҳолда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, жумладан, ногиронлиги бўлган шахслар, ногирон фарзандларни тарбиялаётган ота-оналар, оғир ижтимоий аҳволга тушган аёллар учун арзон уй-жойлар қурилишини янада кенгайтиришга эришишни режалаштиришини таъкидлади.
Шу мақсадда мамлакатимизда замонавий инновацион технологиялар асосида қурилиш материаллари ва конструкциялар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, аҳолининг асосий қатлами учун арзон уй-жой қуришга имтиёзли ипотека кредити бериш амалиётини такомиллаштириш чоралари кўриш зарур.
Коммунал хизматлар учун аҳоли ва таъминотчи ўртасида тузиладиган шартномалар тўлиқ қайта кўриб чиқилиши ва юридик ҳужжат мақоми берилиши керак. Шартнома талаблари бузилган тақдирда истеъмолчининг хуқуқлари қонунан ҳимоя қилиниши зарур. Етказиб берувчи ташкилотларнинг истеъмолчилар олдидаги мажбуриятини ошириш шарт.
Коммунал хизматлар нархи камида уч йилга олдиндан белгиланиши ва бу давр учун тарифлар истеъмолчи учун ҳам, инвестор учун ҳам тушунарли бўлган оддий усул ёрдамида ҳисоблаб чиқилиши зарур.
Президентликка номзод М.Ворисованинг сайловчилар билан учрашуви давом этмоқда.
ЎзА